"Ал Насср" Роналдусиз "Ар Риёд"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди
02 фев 22:20
Новости
"Ал Насср" Роналдусиз "Ар Риёд"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди
"Шаҳзода Фейсал бин Фадх" стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона гол 40-дақиқада Садио Мане томонидан киритилди. Унга португалиялик юлдуз Жоау Феликс голли узатмани етказиб берди. Эътиборли жиҳати шундаки, жамоа сардори Криштиану Роналду жорий мавсумда илк бор чемпионат ўйини қайдномасига киритилмади. Аввалроқ, Роналду клубнинг трансфер сиёсатидан норози бўлиб, ўйинларга бойкот эълон қилиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Ар Риёд": 82. Милан Борян (Д), 7. О. Ал Боарди, 23. М. Ал Хайбари, 5. Йоан Барбе, 80. А. Ал Хайбари (С), 19. Исмаэль Соро, 4. С. Гонсалес, 35. А. Ал Сияҳи, 10. Т. Оку, 99. С. Ҳарун, 20. Тозе.
"Ал Насср": 24. Бенту (Д), 2. Султон Ал Ғаннам (С), 3. Муҳаммад Симакан, 26. Иньиго Мартинес, 96. С. Ал Нассер, 10. Садио Мане, 20. Анжело, 19. Али Ал Ҳассан, 23. Айман Яҳё, 79. Жоау Феликс, 29. Абдураҳмон Ғариб.
Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Наср" очколари сонини 46 тага етказиб олди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Айни дамда улар захирасида битта ўйини бор бўлган "Ал Ҳилол"ни қўшимча кўрсаткичлар эвазига ортда қолдиришмоқда. "Ал Ҳилол" эса навбатдаги турда 43 очкога эга "Ал Аҳли" билан куч синашади.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии