RU

Последние новости

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Мирзоҳид Ғофуров: "Иккита дурангдан сўнг "Андижон" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт" Новости

Мирзоҳид Ғофуров: "Иккита дурангдан сўнг "Андижон" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт"

ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуровнинг фикрларини тингладик.

- "Нефтчи" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "ОКМК" жамоасига қарши ўтказди ва дуранг қайд этди. Ушбу қизиқарли учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Учрашув оғир ўтди, жамоамиз мавсум бошидан буён мағлубиятга учрамай келаётганлиги, шу сабабли бизга қарши барча жамоалар икки ҳисса куч билан ҳаракат қилиб, мағлубиятга учратишни хоҳламоқда. ОКМК билан учрашувда "Нефтчи" рақибдан анча фаол ва ҳужумкор ўйнади. Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин айрим сабабларга кўра муваффақиятга эриша олмадик.

- Учрашувнинг 53-дақиқасида сизга нисбатан рақиб ҳимоячиси қўпол равишда қоидани бузди, аввалига бош ҳакам тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиб футболчини майдондан четлатди. Бироқ VAR тизими орқали вазиятни ўрганиб, қизил карточкани бекор қилди. Ушбу вазият бўйича фикрингиз...
- Ўша вазиятдаги қўполликни иккинчи даражага қўйиб турайлик, агар шу вазиятда мен Ислом Тўхтахўжаевдан ўтиб кетганимда биз учга бир вазиятга чиқиб бориб гол уришимиз мумкин эди, шу вазиятдаги кичик фолни ўзи ҳам сариқ карточкага тенг вазият бўлганди. Лекин у ерда рақиб ҳимоячиси қўполлик билан бир қаторда оёқнинг ҳимояланмаган жойига бутсининг таг қисми билан зарба берди. Бу вазиятда бош ҳакам қизил карточка кўрсатиши керак эди.

- “Нефтчи” Суперлигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди, ғалабага етаклаб келаётган бош мураббий Виталий Левченко ҳақида нима дея оласиз...

- Қўлга киритаётган ижобий натижаларимизда бош мураббийимиз Виталий Левченконинг ҳиссаси катта. Тажрибали мутахассис ўз футбол фалсафасини сингдириб, бизни аҳил жамоага айлантирди, умуман олганда яхши мураббий. Ўйлайманки, ушбу мутахассис ўзбек футболига янгиликлар олиб кирмоқда. Жамоамизнинг мағлубиятсиз ўйинларни давом этираётганлиги бош мураббийнинг қандай савияда эканлигини кўрсатиб турибди.




- Сиз Лутфулла Тўраевдан кейин "Нефтчи" жамоасини сардори ҳисобланасиз, бу қанчалик масъулият талаб этмоқда.

- Жамоамизда масъулиятни ҳамма бирдек тушуниб турибди, албатта сардорлик боғичи остида ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Учрашув ҳаками билан мулоқот қилиш ва ўйинчиларни олдинга чорлаш каби босимлари мавжуд.

- "Нефтчи" жамоаси кейинги турда водий дербисида "Андижон" жамоасини қабул қилади, жамоа суперлигадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?

- Водий дербиларида жамоалар Суперлиганинг қайси поғонада бўлишидан қатъий назар бор кучлари билан ҳаракат қилишиб, мухлисларини хурсанд қилишни хоҳлашади, навбатдаги дерби ҳам шундай ўтишига аминмиз. Ўйлайманки, ушбу учрашуда жамоамиз ғалаба қозона олади. "Нефтчи" сўнги икки турда дуранг қайд этиб, муҳлисларни хафа қилган бўлиши мумкин, шу туфайли ғалаба қозонишимиз керак бўлади.

- "Нефтчи" жамоаси жонкуяр мухлисларига эга, ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлаб келаётган ишқибозларга тилакларингиз...

- Албатта, жамоамизнинг қайд этаётган натижаларда уларнинг ўрни беқиёсдир. Шу ўринда мухлисларимиздан 31 августдаги "Андижон" жамоаси билан бўлиб ўтадиган водий дербисида қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.


Нодирбек Абдуллаев
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика