RU

Последние новости

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

Мирзоҳид Ғофуров: "Баъзи бир кичик хатолар сабаб ғалабани қўлдан чиқардик" Новости

Мирзоҳид Ғофуров: "Баъзи бир кичик хатолар сабаб ғалабани қўлдан чиқардик"

Coca Cola Суперлига 4-турнинг марказий учрашуви Қаршида ўтказилди.

"Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳс муросасиз ва шиддатларга бой тарзда ўтди десак муболаға бўлмайди. Ҳисобда икки бор олдинга чиқиб олган "лочинлар" якунда 2:2 натижасидаги дурангга имзо чекишди. Ўйин якунлангач биринчи гол муаллифи Мирзоҳид Ғофуровга юзландик. 

"Узоқ муддатдан кейин яна яшил майдонга қайтганимиздан хурсандман. "Насаф"га қарши ўйин қийин бўлиши олдиндан маълум эди. Қаршида тўп тепиш ҳеч бир жамоага осон эмас. Ҳозирда Суперлиганинг барча жамоалари қийналмоқда. Уч, тўртта турдан сўнг яна изига тушиб олса керак. Ҳа, ўтган мавсум аксарият ўйинларда ҳисобда ортда бораётиб ирода кўрсатган эдик. Бу йил эса ҳисобни ушлаб қола олмаяпмиз.

Назаримда омад биздан юз ўгирмоқда. Кеча ҳам баъзи бир кичик хатолар эвазига ғалабани қўлдан бой бердик. Мураббийимиз қаерда хатолар қилганимизни айтди. Ҳозирда бутун дунёда тарқалган пандемия сабабли мухлисларсиз тўп тепишга мажбурмиз. Уйда ҳам, сафарда ҳам уларнинг далдасини ҳис қилиб ўйнаймиз. Қаерга бормайлик жонкуяр ишқибозларимиз доим биз билан бирга бўлишарди. Ўйлайманки телеэкран ортида саноқсиз мухлислар бизни олқишлаб туришди",- дейди Мирзоҳид Ғофуров.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика