RU

Последние новости

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Миржалол Қосимов: "Жароҳат олганлар йўқ ва ҳамма ўйинга тайёр" Новости

Миржалол Қосимов: "Жароҳат олганлар йўқ ва ҳамма ўйинга тайёр"

Осиё Кубоги олдидан миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов сайтимизга интервью берди.
Айни пайтда Сиднейда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатидан ўрин олган гуруҳдаги илк беллашувни 10 январь куни КХДР (Шимолий Корея) термасига қарши ўтказади. Терма жамоамиз блугун маҳаллий вақт билан соат 18:00дан 20:00га қадар машғулот ўтказди. Машғулот якунига етгач, бош мураббий Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

- Осиё Кубогидаги илк учрашувимизга ниҳоятда кам вақт қолди. Мусобақа олдидан ҳиссиёт кучлими?
- Албатта, бундай катта мусобақада иштирок этишнинг ўзиёқ кучли ҳаяжонни келтириб чиқаради. Бусиз иложи йўқ. Ҳаммамиз яхши ният қилиб турибмиз, насиб қилса, мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз. Илк ўйинда ғалаба қозониш биз учун ниҳоятда муҳим.

- Футболчилар КХДР билан бўладиган баҳсга тайёрми? Таркибда жароҳат олганлар йўқми?
- Биласиз, Одил Аҳмедовда жароҳат бор эди, шунингдек Сервер Жепаровни ҳам жароҳат бироз безовта қилаётганди. Худога шукур, ҳозир ҳаммаси ортда қолди ва бу икки футболчимиз ўйинга шай. Кўз тегмасин, сафимизда жароҳат олганлар йўқ.

- Австралия - умуман бошқа қитъа. Шундан келиб чиқиб жамоа маҳаллий иқлим ва муҳитга тўлиқ мослаша олдими?
- Мослашиш осон бўлмагани бор гап. Чунки бу ердаги вақт Тошкентдагидан олти соат фарқ қилади. Шу боис бу ерга келган дастлабки кунларда мослашиб олиш нисбатан қийин кечди. Аммо ҳозирги кунга келиб барчаси ортда қолди.

- Биринчи турдаги рақибимиз Шимолий Корея етарли даражада ўрганилдими? Улар худди сирли жамоадек кўринмоқда.
- Ҳақиқатдан ҳам бу рақибни сирли жамоа деса бўлади. Негаки улар ҳақида маълумот топиш осон эмас. Аммо биз иложини қилиб, кореяликлар иштирокидаги ўйинларни кўрдик. Улар доим бир хил 4-4-2 схемасида тўп тепишади.

- Ушбу учрашувга қандай тактик усулни қўлламоқчисиз?
- Биз учун биринчи бўлиб гол уриш жуда муҳим ҳисобланади. Сабаби Шимолий Корея шундай жамоаки, биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборса, ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбориши мумкин. Бу эса бизга қўшимча имконият яратади.

- Сиднейдаги илк учрашув Ўзбекистон иштирокида бўлади. Мусобақа финали ҳам шу стадионда бўлиб ўтишини инобатга олсак, терма жамоамизнинг охирги баҳсни ҳам шу ерда ўтказиш режаси бўлса керак?
- Албатта, футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин. Лекин спортда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Шундай экан, финалгача боришга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Малайзия клубига қарши ўртоқлик учрашуви қандай аҳамиятга эга бўлди?
- Бу ўйин биз учун жуда зарур эди. Негаки маҳаллий иқлимга тезроқ мослашиб олиш учун ҳам бирорта ўйин ўтказмасак бўлмасди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Энди бор эътиборни расмий баҳсларга қаратамиз.

Х.Холиқов, Н.Юлдашев,
Сидней, Австралия.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика