RU

Последние новости

07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  0 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  3 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  16 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  4

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта" Новости

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта"

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2013 финал учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Миржалол Қосимов ва Олександр Пишур иштирок этишди.
“Эртага қизиқарли ва шу билан бирга муҳим ўйин бўлиб ўтади. Маълумки, Ўзбекистон кубоги соҳиби тўғридан-тўғри ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинниг аҳамияти катта. Аввалги финалларда ғалабага эриша олмаган “Насаф” бу йил Рўзиқул Бердиев бошчилигида яхши ҳаракат қиляпти. Чемпионатда ҳам жамоа яхши иштирок этмоқда. “Насаф” бизга доим жиддий қаршилик қилиб келган. Аммо “Бунёдкор” мунтазам совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган ва бу сафар ҳам бу анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Қосимов.

“Эртага финал ўйини. Психологик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак. “Насаф” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади”, - дейди Пишур.

- “Навбаҳор” билан ўйинда шогирдларингиз олис масофадан кўп марта зарба беришди ва бу самарали бўлди. Эртага ҳам шундай услубни кўрамизми?

- Зарба бермаса гол бўлмайди. Эртага гол уриш учун вужудга келадиган ҳар бир вазиятга жиддий аҳамият берамиз.

- “Насаф”ни қандай ўргандингиз? Сўнгги икки турда жамоа етакчиларга қарши баҳс олиб борди.

- “Насаф” яхши ўйнади. Ютиши ҳам мумкин эди. Геворкян ярим финалда яхши ҳаракат қилганди. Менимча, чемпионатда у ўзини Кубок финали учун аяди. У янада яхшироқ тўп сура олади. Сўнгги уч йилдан бери шаклланиб келаётган “Насаф”нинг ўйини бир текис. Бердиев ижобий натижага эришамоқда. Ёшларга ҳам катта аҳамият беряпти.

- Терма жамоа мураббийи сифатида эртага Бойдуллаев ва Юнусов ўйинларини кузатиш имкони бўладими?

- Нафақат улар, Лазиз Убайдуллаев ҳам яхши ўйнаяпти. Геворкян билан кўп ҳолларда алмашиб ўйнаётганлиги Геворкяннинг ишини енгиллаштирмоқда. Лекин бу позицияда рақобат кучли. Чақириш-чақирмасликни вақт кўрсатади.

- “Бунёдкор” пенальтилар сериясига тайёргарлик кўряптими?

- Ҳа. Лекин эртага ишни пенальтилар сериясига қадар олиб бормасликка ҳаракат қиламиз.

- Нестеровдан ташқари йўқотишлар борми?

- Худога шукур йўқ.

- “Навбаҳор”га қарши ўйнамадингиз. “Шўртан” билан кечган баҳсда ўйинингиз чиқмади. Финалга руҳан тайёрмисиз?

Олександр Пишур: - Ҳаммаси жойида.

- Стадионга мухлислар қайтиши учун нима қилиш лозим?

- Чемпионат кучли бўлиши керак. Масалан, кеча “Рубин” “Том”га ютқазди. Мана шундай ўйинлар бўлса мухлислар ўз-ўзидан кўпаяди. Шунчаки ўйин бўлиши керак эмас. Ҳар бир ўйин рақобатга бой ва шиддатли ўтиши лозим.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика