RU

Последние новости

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

Мирзакамол Камолов: “Андижон”нинг фанатлари етакчи эканлигини барча футболчи билади” Новости

Мирзакамол Камолов: “Андижон”нинг фанатлари етакчи эканлигини барча футболчи билади”

Кеча Андижон вилояти телерадиокомпаниясида бўлиб ўтган кўрсатув иштирокчиси Мирзакамол Камоловга мухлислар томонидан бир нечта саволлар берилди.
Футболчи ўз навбатида уларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мирзакамол илгари ҳам “Андижон”да ўйнагансиз. Охирги йилларда эса “Насаф” ва “Нефтчи” сингари клубларда тўп тепдингиз. Бу жамоаларни таққослаганда, қандай фарқни кўрасиз?
- Авваламбор ассалому алайкум. Кўрсатув ижодкорлари ва мухлисларини янги кириб келаётган футбол мавсуми ва қолаверса Наврўз байрами билан табриклайман. Саволингизга келадиган бўлсак, мен фақат бу борада бир нарсани айтишим мумкин. Яъни андижонлик фанатларни юртимизда етакчи эканлигини бемалол таъкидлай оламан. Менимча бу фикримга бошқа футболчилар ҳам қўшилади.

- Бу йил яна “Андижон”га қайтдингиз. Аслида Тошкентликсиз. Айтингчи бошқа вилоят жамоаларида фаолият юритишингиз шахсий ҳаётда қийинчиликларни келтириб чиқармайдими?
- Ўша пайтда ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” футбол клубига тегишли бўлганман. Ўзингизга яхши маълум бу клубда рақобат кучли бўлиб келган. Асосий таркибда ўйнашим қийин бўлгач раҳбарият мени “Андижон”га ижарага берганди. Тан оламан, бу ерда ўйнаб футболчи сифатида янада шаклландим. Озми-кўпми мухлислар меҳрини қозондим. Ашаддий ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга кўшимча куч бағишлайди. Футболчининг ҳаёти шунақа. Бугун Тошкентда бўлса, эртага бошқа вилоят жамоасида. Ҳамма спортчи ҳам ўзини қониқтирган жойда фаолият юритишни истайди. Бу йил “Андижон”га бош мураббий ишонч билдириб мени ҳам таклиф этди. Энди сиз мухлисларни ва клуб ишончини оқлаш учун бор кучимни бериб ўйнайман.

- Илгари “Андижон”да ижара асосида ўйнаганингизда “Пахтакор”га қарши баҳсларни ўтказиб юборардингиз. Шанба куни 1-турда “шерлар”га қарши бўлажак учрашувда сизни майдонда кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, тўғри айтдингиз. Ҳақиқатдан ҳам ўша мавсумларда ўзаро келишувга асосан “Пахтакор” билан ўйинларда майдонга тушмагандим. Лекин мен ҳозир тўлақонли “Андижон” аъзосиман. Жамоа билан эса яқинда бир йиллик шартнома туздим. Шунинг учун рақибимиз “Пахтакор”ми, “Бунёдкор”ми ёки “Насаф” бўладими, бемалол ўйнайман оламан.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика