RU

Последние новости

18:14Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  56 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  1 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  3 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  5 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  32

Миробод тумани ҳокимига раҳмат! Новости

Миробод тумани ҳокимига раҳмат!

Қаерда, нима борлигини билиш мақсадида Тошкентни барча туманларини айланиб чиқишни бошладим.

Спорт бошқармаси томонидан Баҳодир Баҳромов, ассоциациясидан Бахтиёр Ибрагимов мен билан. Кеча кун давомида, Чилонзор, Уч-Тепа, Сергели ва Миробод туманларидаги барча, 7та БЎСМ ва ИБЎСМда бўлдик.


Мен бир нарсага тан берганим, Миробод туманида сўнгги 2 йилда қилинган ишлар. Шунчаки гап йўқ. Битта сунъий майдон 75х105 (ИБЎСМ учун), битта 20х40 кичкина сунъий майдон (БЎСМ 2) учун, битта табиий майдон 35х60 (БЎСМ 1). Яна битта маҳаллага спорт комплекси. 2017 йил ИБЎСМда битта мусобақа ўтказгандик. У ерга етиб олишни ўзи бир азоб эди. Ҳозир йўллар теп-текис (кўп жойлари). Президентни келишини кутиб ўтирмайдиган ҳоким.


Спорт бошқармалари ичида фақатгина Миробод тумани вакилининг ўз офиси ва иш жойи бор. Бизда муаммо шундаки, ҳокимлар истаса ҳамма нарса бўлади, истамаса йўқ. Бугунги ҳолатда, Миробод туман чемпионатини ўтказиш мумкин.



Миробод тумани спорти, ҳар томонлама Тошкентнинг бошқа туманларига яққол намуна. Ҳокимлик сайтидан олган маълумотларимга кўра, Пўлатов Шуҳрат 1978 йилда таваллуд топган, 2017 йил туман ҳокими этиб тайинланган. Умид қиламан, бу ҳокимнинг иши бардавом бўлади ва Тошкентнинг бошқа туманларининг БЎСМларини ҳам мана шундай ҳолатга олиб келамиз.


Бугун яна 4та туманни айландик. Эртангига 3та туман қолди. Насиб, яна 10 кун ичида давлат раҳбарлари учун Тошкент футболининг янги лойиҳасини тақдим этамиз.


Фото: Миробод туман спорт бошқармаси. Шуҳрат Пўлатов яқиндагина таваллуд айёмини нишонлаган Аксана Чусовитинага совға топширмоқда.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика