RU

Последние новости

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  4 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  7 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Миркомил Локаев: “Динамо” Про-лигада ўйнаганида ҳам жамоада қолар эдим” Новости

Миркомил Локаев: “Динамо” Про-лигада ўйнаганида ҳам жамоада қолар эдим”

Самарқанднинг “Динамо” клуби гарчи мавсум бошида ПРО-лигага тайёргарлик кўрган бўлсада, бир оз муддатдан сўнг Суперлигага қайтди.

Ҳозирги кунда эса гранд жамоаларга қарши ҳам ишончли ўйин кўрсатаётган бу клуб турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.Бугун биз “Динамо” ҳимоячси, ўзининг супер голлари билан жамоада “қутқарувчи” вазифасини бажараётган Миркомил Локаев билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Миркомил футболга қандай кириб келгансиз ва биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Футболга кириб келишимга дадам ва акам сабабчи бўлган. Улар орқали футболга қизиқишим ортган. Кейин улар мени Самарқанд Олимпия захиралари коллежига олиб келган. Биринчи мураббийим Қахрамон Маматқулов, сўнгра Марат Аҳмедов қўл остида ўйнаганман. Уларга ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан. Футболчи бўлишимга уларнинг ҳиссаси беқиёс.



- “Динамо"даги фаолиятингиз ҳақида айтиб берсангиз. Биламизки, мавсум бошида сизга Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган лекин сиз клубда қолдингиз...
- Болалигимдан “Динамо”да тўп тепишни орзу қилганман. Ёшдикда дўстларим билан “Динамо” стадионига бориб ўйинларни томоша қилардик ва ушанда “мен ҳам бир кун шу майдонда тўп тепаман” деб ният қилган эдим. Яратганга шукрки, 2013 йилдан буён “Динамо”да фаолият олиб бораман. 2014 йилда Олий лигада “Металлург”га қарши баҳсда дебют қилдим.
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бир қатор таклифларни олдим. “Динамо” билан йил бошида Про-лига баҳсларига тайёргарлик кўрган эдик кейин эса вазият ўзгарди ва биз Суперлигага қайтдик. Шуни ишонч билан айта оламанки, агарда “Динамо” Про-лигада иштирокини давом эттирганида ҳам барибир ўз жамоамда қолар эдим.

- Миркомил, ўз голларингиз билан бир неча марта жамоага ёрдам бериб келмоқдасиз. Ўйин тақдирини ҳал қилувчи голларни урганингиз учун мухлислар сизни “қутқарувчи” деб аташмоқда.
- Ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун чиқамиз. Учрашувнинг сўнггига қадар ғалаба учун курашамиз. Муҳим голларни киритганимдан хурсандман. Жамоамиз мураббийи Даврон Файзиевнинг кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз. Умуман айганда жамоада ички муҳит аъло даражада. Биз майдонда бир оила бўлиб, жамоавий ўйин ҳисобига чиройли ва мухлисларбоб футбол намойиш этишга ҳаракат қилаяпмиз.



- Ўтган турда жамоангиз сафарда “Андижон”га қарши баҳс олиб борди ва жанговор дуранг қайд этди. Ушбу турда эса ўз майдонингизда АГМК билан ўйнайсизлар. Бўлажак баҳс олдидан қандай фикрдасиз?
- “Андижон”га биз ғалаба учун борган эдик. Таркибда бир қатор йўқотишлар ва ўз хатоларимиз эвазига дуранг қайд этдик. Ўйин жуда қизиқарли бўлди ва биз сўнгги дақиқаларгача курашдик. Водийда ўтадиган баҳслар ҳар доим оғир кечган. Зеро Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ.
Айни кунларда мураббийимиз Даврон Файзиев бошчилигида АГМК га қарши тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўйлайманки, ушбу баҳс жуда қизиқ бўлади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун муҳим. Биз эса уларга жавобан ғалаба тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.

- Қайси чет эл клуби мухлисисиз? Қайси футболчиларнинг ўйини сизга ёқади?
- Мен “Барселона” ва “Арсенал” жамоалари мухлисиман. Даниэль Карвахаль ва Дани Алвешларнинг ўйинлари менга ёқади. Уларнинг майдондаги ҳаракатидан ўзимга ниманидир олишга, ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Миркомил Локаевнинг орзуси қандай?
- Ҳар бир футболчи сингари аввало ўз юртимнинг шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиш ва Европа клубларида тўп тепиш.


Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика