RU

Последние новости

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  8 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  219 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман" Новости

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "ФарДУ" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун мураккаб ўйин бўлишини билардик. Ҳозир Про лигада деярли ҳамма жамоаларнинг даражаси бир хил. Жисмоний жиҳатларга урғу қаратилган курашлар бўлишидан хабардор эдик. Биз 80-дақиқагача ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. 2:0 дан сўнг йигитлар бўшашишди ва уларнинг ўйинига мослашишимизга тўғри келди. Болалар ёш бўлишларига қарамай, астойдил курашди ва ғалаба қозонди. 

- "Олимпик" биринчи таймда ёрқин ўйин кўрсатди, иккинчи бўлимда эса вақт асосан курашларга сарфланди...

- "ФарДУ" таркибида асосан бўйи узун ва жисмонан кучли футболчилар йиғилган. Улар 2:0 дан кейин шунақа футбол ўйнашга ўтди. Узун пасларни кўп амалга оширишди. Биз ўз футболимизни кўрсатишга уриндик, эпизодларда курашдик, бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Рақиб ҳам кучли томонини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бироқ Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман. Техник футболчилари бўлмагани учун улар узун паслар ва жисмоний тарафга урғу қаратишди. Таркибимизда уч нафар ёши катта футболчи бор, бошқалар академиядан чиққан ва катталар даражасида футбол ўйнамаган. Академиядан чиққан йигитлар бундай курашларга ҳали мослашмаган, бу уларга дарс бўлмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика