RU

Последние новости

20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  0 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1

Миржалол Қосимовни қўрқув енгди (таҳлил) Новости

Миржалол Қосимовни қўрқув енгди (таҳлил)

Суперлиганинг 16-тур баҳслари давом этмоқда.

Марказий ўйин медаллар учун курашаётган АГМК ва чемпионликни деярли нақд қилган "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув тақдирини Азиз Турғунбоев томонидан урилган ягона гол ҳал қилди.

Пахтакор

Азизбек Тургунбаев - 5'

Суперлига. Тур 16

26/08/2021, 19:00

0
:
1
Завершен

OKMK

45'
90'
5'  Азизбек Тургунбаев
45'  Драган Черан
72'  Драган Черан (Аброр Исмоилов)
72'  Диёр Холматов (Хожимат Эркинов)
86'  Боян Матич (Шерзод Темиров)
86'  Сардор Собирходжаев (Шароф Мухитдинов)
90'  Фаррух Сайфиев
46'  Зафар Палванов (Санжар Шоахмедов)
75'  Миржамол Касымов (Элвин Фортес)
75'  Дилшод Ахмадалиев (Миргиез Сулейманов)
82'  Аббос Отаханов
86'  Санжар Турсунов (Дильшод Джураев)
90'  Муроджон Тошматов (Шохрух Гадоев)

АГМК "Пахтакор" учун дунёдаги энг осон рақиб

Миржалол Қосимов АГМКга келишидан олдин Олмалиқ жамоаси Суперлигада 8-бўлганди. Қўшоқовичнинг олдига катта клуб тузиш, чемпионлик учун курашиш ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш вазифа сифатида қўйилган. АГМКнинг медаллар учун курашаётгани ва ОЧЛда иштирок этганини инкор қилиб бўлмайди. Бироқ, Миржалол Қосимов бошчилигидаги клуб сўнгги йилларда "Пахтакор" учун энг қулай рақиблардан бирига айлангани ҳам бор гап. Статистикага эътибор қилинг: 9 ўйин, 1 дуранг, 8 мағлубият. Қосимов шогирдлари фақат 2 ўйинда "Пахтакор" дарвозасига йўл топишни уддалаган. Охирги 4 ўйиндаги тўплар нисбати — 13:0.

"Пахтакор" ўйиндан аввал ғолиб бўлганди

Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни ёқтирмайди. "Шерлар" билан ўйинга эса 3-5-2 (ёки 5-2-1-2) тактик схемаси танланди. Эшитишимизга қараганда, жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинганидан кейин "Пахтакор" кийиниши хонасида қизиқ ҳангома бўлибди. Олмалиқликлар таркибини кўриб, футболчиларда шундай фикр пайдо бўлган: "Эҳ, қўрқоқлар. Бўлди, биз ютдик"

Қосимовни "Пахтакор" эмас, ўз қўрқуви енгди

"Пахтакор"нинг сўнгги 4 ўйинини кузатганлар яхши биладики, клуб жуда заифлашиб қолган. Ҳар гал қийинчилик билан минимал ҳисобда зафар қучаётганди. "Бунёдкор", "Насаф", "Машъал" ва "Турон"га қарши ўйинлар тақдирини футболчиларнинг "класс"и ҳал қилди. Бундан ташқари, "Андижон" ҳам "шерлар"ни ҳимояланишга мажбур қила олганини яхши эслаймиз. Очиғи, АГМКдан ҳам шундай ҳужумкор футбол кутгандик. Аммо "Пахтакор"нинг ҳужум чизиғидан чўчиган Қосимов ўйинга ҳимоявий тактика танлади ва шу туфайли 8-бор ютқазди. Олмалиқликлар "Пахтакор"нинг аввалги рақибларига нисбатан жуда заиф кўринишди. Бу фикрга қўшилмаётганларга эслатиб ўтамиз, Миржалол Қўшоқович танлаган ҳимоявий ўйин услуби "Пахтакор"га қарши 4 дақиқа иш берди холос.

Ҳимоя чизиғи ўйинга тайёр эмасди

Юқорида Миржалол Қосимов 5 ҳимоячи билан ўйнашни хушламаслигини айтгандик. Энди эса АГМКнинг марказий ҳимоясидаги трио тандемга нисбатан заифроқ эканини ҳам билиб олдик. "Пахтакор" стадионидаги ўйиннинг 1-бўлимида АГМК мудофаа чизиғи "ухлаб қолганди". Рақиб ҳаводан узатган тўпларнинг 90 фоизи манзилига аниқ етиб борди. Гол ҳам шундай вазиятдан кейин урилганди.

Эътибор қилинг, учрашув давомида Сардор Раҳмонов 3, Бобур Йўлдошев 7, Аббос Отахонов 2, Мурод Тошматов ҳамда Дилшод Аҳмадалиев 6 мартадан тўпни йўқотиб қўйишди. Шу куни "Пахтакор" мудофаасида ўйнаган Шерзод Аъзамов эса 90 дақиқада фақат 1 марта тўп йўқотган.

Аббос Отахонов шу куни 11 бор рақиби билан яккакурашларга киришиб, 4 бор ютган.  Ҳаводаги курашларда эса фақат 2 бор тўпни қайтаришни уддалаган (6 бор йўқотган). Бу марказий ҳимоячи учун жуда ҳам ёмон натижа. Солиштириш учун, шу куни 2-қаватдаги курашларда Анзур Исмоилов 1, Шерзод Аъзамов 3 марта рақибига енгилди.

Чап қанотда латераль вазифасини бажарган Муроджон Тошматов "Пахтакор" жарима майдончаси ичига 5 бор "кросс" амалга оширди. Улардан нечтаси муваффақиятли, биласизми? Ҳеч бири!

Ярим ҳимоя "авария" ҳолатида

Йован Жокич, Санжар Турсунов ҳамда бироз олдинроққа чиқарилган плеймейкер — Миржамол Қосимов. Бир қарашда катта номлардек туюлади. Аммо майдонда-чи? Биласиз, майдон марказида ўйновчи футболчилар зиммасига ҳимоя ва ҳужум чизиғини ўзаро боғлаш вазифаси ҳам юклатилади. Масалан, "Реал"да ҳужумларни бузишга ихтисослашган Каземиронинг 2 ёнида мукаммал узатма усталари Кроос ҳамда Модрич ўйнайди. Жамоа олдинга ўтганда шу иккиси асосий планга чиқади.

Энди эса АГМКга қайтамиз. Биласизми, ўйинни асосий таркибда бошлаган ярим ҳимоячиларнинг ҳеч бири 1 та ҳам вазият яратмади, бирорта кескинлаштирувчи узатмани амалга оширмади. Бу хавбек учун уятли ҳолат.

Жамоалар орасидаги тафовутни билиб олишингиз учун айтамиз, шу куни "Пахтакор" таркибида ўйнаган Ҳожиакбар Алижоновнинг ёлғиз ўзи 3 та хавфли вазият яратиб, 2 марта кескинлаштирувчи узатмани амалга оширди.

Тўп ҳужум чизиғига етиб келмади

Юқорида Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши нотўғри тактика танлагани ҳақида айтдик. Фикримизни тасдиқловчи яна бир асос бор. Турғунбоев 5-дақиқада ҳисобни очди. Шундан кейин АГМК ҳисобда ортда қолаётгани учун мураббий дарҳол Б режага ўтиши ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилиши керак эди. Бироқ, танаффусга қадар ўтган 40 дақиқада олмалиқликлар Элдор Суюнов дарвозасига 1 таям аниқ зарба бера олишмади. Ҳужумчиларни тўп билан таъминлашда муаммолар бўлди. Буни Зафар Полвоновнинг 1-бўлим давомида тўпга атиги 2 бор тегганидан англаб олиш қийин эмас.

Хуллас, Миржалол Қосимов ҳимоявий услубни танлаши хато бўлиб, майдонга чиққан "кончилар" ўйинга тайёр эмасди. Шу туфайли, "Пахтакор" АГМК устидан навбатдаги бор осон ғалабани тантана қилди.

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика