RU

Последние новости

17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  5 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик" Новости

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.




- Ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Нима дейишим мумкин, ҳалиям эски ҳаммом, эски тос. Ёш болаларга ўхшаб хатога йўл қўйдик. Аммо бу ҳам ўйинда бўп турадиган нарса. Бу ҳеч қанақа баҳона эмас, уч-тўртта ўйиндан бери шунақа хатолар кетма-кет давом этяпти.

Қандайдир икки-уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Бу эса ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Шу ўринда мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман, рақиб жамоани эса ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман.

Бугун охиригача курашдик, ҳаракат қилдик, лекин "Бухоро" бизга имкон қолдирмади. Жуда бир оддий вазиятларда ўйинни бой бериб қўйяпмиз. Йигитлар охиригача ўйнашяпти, кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилишяпти, аммо ёш болаларча хатога йўл қўймоқдамиз. Ўйинни такрор кўриб чиқиб, хатоларни таҳлил қиламиз. Биринчи даврани тугатиб ҳаммасидан тўғри хулоса чиқарган иккинчи даврага ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз биринчи таймда гол урди, иккинчи бўлимда ҳам тўп киритди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиб гол ҳисобга олинмади. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Нимаям дердим, бугунги баҳсда VAR ишлади, ҳакамлар монитор олдига бориб вазиятни такрор кўриб қарор чиқаришди. Футболда ҳаммаси зўр бўлади деб ўйлаш хато. Муҳими шуки, футболни яхши ўйнаш керак. Оддий хатолар қилиш керак эмас.

"Офсайд" белгиландими, демак бўлган. Мен аслида ҳакамларни муҳокама қилмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ўйин тезлигини оширишимиз керак. Бугун рақиб дарвозабони биринчи дақиқалардан ётиб олишни бошлади. Бу баҳона эмас. Кейин эса тоза ўйин вақти кам бўлди деб гапириб юрамиз.

Футболчилар югуришни, футбол ўйнашни хоҳлайди, уларга имкон бериш лозим. Чунки стадионга келган мухлис футбол кўриш учун келади. Агар жароҳат ва бошқа бўлса гап йўқ, лекин кураш бўлмасдан ётиб олаверса қанақасига футбол тезлашади. Бу ҳолат фақат бугун содир бўлгани йўқ, аслида "Шўртан" билан ўйинда бошланганди. Ўйинни кўриб чиқинг, қанча пауза бўлгани кўринади. Буни гап чиққанда айтиб қол мақолига амал қилиб айтяпман. Бизга тезкор футбол керакми, ҳамма жиҳатни ҳисоб олишимиз зарур бўлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

+3   
25 июн 23:06:11
Усмонбек
Сабр тилайман окмк Миржалол акага кейинги уйинларда омад сизга камандайзга
+1   
26 июн 13:46:37
Vatandoshingiz
жалаб деб сукмаябсизми болларни
+1   
26 июн 13:11:25
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя DRAKON
Кубокни пахтакорга беришади,бу олдиндан сахналаштирилган деб уйлайман,бу ишлар яни аутсайдрлар ледирларни ютиб кетиши шунчаки мухлисларни хайрон қолдириш кубок уйинлари зур утди қабилида қилинаетган ишлар деб уйлайман,1 та сенсация булсин 2та булсин,кетма кет хар уйинда сенсациялар булиши мумкин эмаску
Сиз у́зиз учун аниклаб бу́либсиз чемпионни хам кубок эгасини хам нима килас унда у́збек футболини кузатиб яна овара бу́либ сайтда комментлар ёзиб .
+1   
26 июн 13:08:04
BXZ BXZ
Миржалол гап орасида катта масалани ку́тариб кетибди . Косимов ту́гри айтди бизларга тезкор футбол керак бу́лса бу́лар бу́лмасга ётиб олишни йигиштириш керак .Керак бу́лса У́фа ёки Пфл бу борада кескин чоралар ку́риши керак ёлгондан ётиб вакт чу́задиганларга жарима ёки бир - иккита у́йинга четлатиш керак .
+1   
26 июн 09:03:44
Усмонбек
Ответ на комментарий пользователя DRAKON
Кубокни пахтакорга беришади,бу олдиндан сахналаштирилган деб уйлайман,бу ишлар яни аутсайдрлар ледирларни ютиб кетиши шунчаки мухлисларни хайрон қолдириш кубок уйинлари зур утди қабилида қилинаетган ишлар деб уйлайман,1 та сенсация булсин 2та булсин,кетма кет хар уйинда сенсациялар булиши мумкин эмаску
Зур нарсаларди уйларкансиз коган уцинларди куриб овора булмайликми катан билас мобиуз ютиб чикарворса Пахтакорди куркмисиларам а парт этиб куйворишдан Пахтакорга кубокди обериши керакмас шундогам ютишга 2 марталаб кучи салохияти етади сиз дустим иссикда камрок куй гушти енг
+1   
25 июн 23:21:27
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Jamshid
Айрис уйинчилар асосий таркибда у́рни йу́колмаслигини билади ва билганича у́йнуради. Бугун у́шалар хато килишди дарвозабон эса умуман Олий лигага тортмиди. Лекин ассортиа тушувради. Ёшларга имконият бермасдан хато килганларни тушуруврамиз.
Олдинги ўйинларни кўрган бўлсайиз. АГМА фақат давозабонлар ҳатоси билан тўп ўтказиб юбориябди. Жавоҳирга қўшилиб ёш дарвозабонлар ҳам, хато қилишиябди. Айниқса Жавоҳир насафга қарши ўйинда. Иккинчи голда ёш болаларга хато қилди!
   
26 июн 08:53:38
аИа
OKMK tarkibini islohot qilmasa yana yutqazaveradi.
   
26 июн 06:01:56
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Jamshid
Битта насафга карши эмас бошка жамоаларига карши хам мандраж ушаб турибди
Ёзганимни ўзи тушундийизми?
   
26 июн 00:55:28
Миродилжон
Кимда зато булмайди
   
25 июн 23:24:32
Жамшид Jamshid
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Олдинги ўйинларни кўрган бўлсайиз. АГМА фақат давозабонлар ҳатоси билан тўп ўтказиб юбориябди. Жавоҳирга қўшилиб ёш дарвозабонлар ҳам, хато қилишиябди. Айниқса Жавоҳир насафга қарши ўйинда. Иккинчи голда ёш болаларга хато қилди!
Битта насафга карши эмас бошка жамоаларига карши хам мандраж ушаб турибди
   
25 июн 23:05:57
Nodirbek Axmedov
Кубок доирасида Олмалиқ иккинчи маротаба Бухоро тўсиғидан ўта олмаябди. Чемпионат 2-давраси Бухоро ўз майдонида мухлисларимиз кўз ўнгида хақли тарўда ғалаба қозонади деб умид билдириб қоламан. Барча Бухоро мухлисларини ғалаба билан табриклайман
-2   
25 июн 23:14:01
Жамшид Jamshid
Айрис уйинчилар асосий таркибда у́рни йу́колмаслигини билади ва билганича у́йнуради. Бугун у́шалар хато килишди дарвозабон эса умуман Олий лигага тортмиди. Лекин ассортиа тушувради. Ёшларга имконият бермасдан хато килганларни тушуруврамиз.
-3   
25 июн 23:02:45
Alixon Qodirov
Olg'a Navbahor
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика