RU

Последние новости

08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  3 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  9 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1

Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа" Новости

Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Суғдиёна” - АГМК ўртасидаги баҳс якунига етди.




Якунда дуранг натижа қайд этилган учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

“Жиззахда футбол мавсуми бошлангани билан барча мухлисларни табриклайман. Ижозатилар билан эртага бўлиб ўтадиган 8 март - халқаро хотин-қизлар байрами билан жамоамиз номидан табриклаб қоламан.

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда жанговар ҳаракатлар кузатилди. Голгача барчаси кўнгилдагидек кетаётганди. Кўрган бўлсангиз оддий вазиятда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар ўзларида куч топган ҳолда ҳужум уюштиришди ва мен кутган ўйинни кўрсатишди. Жокич иккинчи сариқни олиб майдонни тарк этиши оқибатида бир киши кам бўлиб қолдик.

Қийин вазиятда қолганимизга қарамасдан йигитлар натижани дурангга келтиришди. Доим таъкидлаб келганмиз футбол 90 дақиқа ўйналади. Шогидларим ўйнашни билишади. Ҳамма гап хоҳишда. Футбол мухлислар учун ўйналади, мақсадимиз уларга ёқадиган жанговар футбол намойиш этиш.

“Суғдиёна” очко йўқотган бўлиши мумкин, биз очко қўлга киритдик. Менимча, дуранг ёмон натижа эмас. Мавсумни дуранг билан бошладик, албатта уйда ўтадиган баҳсни ғалаба билан бошламоқчи эдик. “Металлург”га қарши беллашувнинг йигирманчи дақиқасига қадар жуда яхши ўйин намойиш этдик. Бугун ҳам бир киши кам бўлиб охиргача курашдик. Мен ўз шогирдаримга кўрсатмалар бердим. Ҳакамга эътироз билдирганим йўқ. Улар ўз ишини қилди”, - деди Қосимов.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика