RU

Последние новости

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  2 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  10 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  3 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Миржалол Қосимов: "Шундай шароитда тўп тепаётган шогирдларим билан фахрланаман" Новости

Миржалол Қосимов: "Шундай шароитда тўп тепаётган шогирдларим билан фахрланаман"

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Ҳаёт давом этади. Кимдир хато қилади, рақиб ўша хатодан фойдаланади. Суҳроб Султонов кўп вазиятларда бизни қутқарган. Бир футболчини айблай олмайман. Начора футбол шундай. Олдинда Суперлигадаги ўйинлар бор. Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун охиригача курашамиз. АГМК клубини финалга чиққани билан табриклайман. Йигитларга, бизни қўллаб қувватлаган мухлисларга ташаккур. Ҳисоб 0:2 бўлишига қарамай охиригача курашишди", - дейди Миржалол Қосимов.



- Бугун "Бунёдкор" "Бухоро" ёки ўша "Локомотив" билан ўйинлардагидек кучли ўйнамагани учун ютқазди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, ўйин ўйинга ўхшамайди. Бошқа томондан АГМК ҳам яхши жамоа, инфраструктура, таркибдаги футболчилар...Биринчи таймда қийин ўйин бўлди. 100 фоизли вазиятлардан фойдаланиш керак эди. "Локомотив" билан ўйинда ҳам шундай бўлди. Қаердадир тажриба етишмади. Энг асосийси тезда тикланиш керак. Руҳан ўзимизга келишимиз лозим. Фаолиятимда аламли мағлубиятлар кўп бўлган. 4:0 ҳисобида олдинда бориб якунда ютқазганмиз ҳам. Мен шундай қийин шароитда майдонга тушиб мухлисларни охиригача ҳаяжонда ушлаб турган ўз футболчиларим билан фахрланаман. Шогирдларимнинг сабри ва иродасига раҳмат.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика