RU

Последние новости

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  25 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз"

"Бунёдкор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

"Йигитлардан миннатдорман. Бу мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатишмоқда. Стадионга келган мухлислар ачинишмади деб ўйлайман. Биринчи таймда яхши ҳаракат қилдик. Гол ўтказганимиздан кейин йигитлар шошишмади ва бу ўз самарасини берди. Иккинчи таймда икки жамоа ғалаба учун курашди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Кеча Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида ишлаши ҳақида хабар чиқди. Ушбу ҳакамимизга жамоа номидан келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

"Бухоро" таркибида тажрибали футболчилар бор, биздаги йигитлар ҳам бироз малакаси камроқ бўлиши мумкин, аммо ёш эмас. Аввал ҳам айтганман, биздаги футболчилар қизлар билан гаплашади, шундай экан уларни ёш деб бўлмайди.

Терма жамоа билан узоқ сафарга бориб келдим. Сенегал ва Марокаш билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлиши керак. Таркибдаги барча ўйинчиларга имконият берилди. Шундай давом эттирилса Осиё Кубогига яхши ҳолатда етиб борамиз", - дейди Миржалол Қосимов.



"Ғалаба қозондик, кайфият зўр. Мураббий танлаган тактикада ўйнаяпмиз, натижа бўлмоқда. Ҳар бир ўйиндан олдин гол ураман деб майдонга тушаяпман, шукурки бунга эришаяпман", - дейди Хуршид Ғиёсов.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика