RU

Последние новости

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  8 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  10 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Миржалол Қосимов: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганига қарамай бизга қийинчилик туғдира олди" Новости

Миржалол Қосимов: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганига қарамай бизга қийинчилик туғдира олди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (3:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Ҳар бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Чемпионатда курашларга бой ўйинлар кўп бўлмоқда. Ўз имкониятлардан фойдалана олган омадли жамоа ғалабага эришмоқда. Бугун ҳам шу каби ўйин бўлди, осон ўтгани йўқ. Мавсум стартини яхши бошлай олмадик, ҳозирда бизга очколар жуда зарур. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қилишимиз зарур. 

Бугунги ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи голни урганимиздан сўнг бир оз енгиллик биз томонга ўтди. Раҳматуллаевнинг қизил карточкаси бизга ўйинни назорат қилишимизга хизмат қилди. Лекин "Қўқон-1912" охиригача кураш олиб борадиган яхши жамоа эканини билардик. Улар 10 киши бўлиб қолганликларига қарамай бизга қийинчилик туғдира олишди. Энг муҳими 3 очкони қўлга киритдик. Эндиликда навбатдаги тур учрашувларига тайёргарликка киришамиз. Олдинда бизни "Пахтакор"га қарши ўйин кутиб турибди. Май ойида зич тақвим, иложи борича кўпроқ очко жамғаришимиз зарур. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман" - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика