RU

Последние новости

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  151 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  30 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Миржалол Қосимов: "Қўрқиб ўйнагандан кўра, футболни йиғиштириб қўйган маъқул" Новости

Миржалол Қосимов: "Қўрқиб ўйнагандан кўра, футболни йиғиштириб қўйган маъқул"

Суперлиганинг 6-тури доирасидан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

Авваламбор Рамазон Ҳайити билан ўзбек халқини табриклайман. Бир-бирига муносиб жамоалар майдонда тўқнаш келди. Қолаверса, "Пахтакор" Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони саналади. Иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди, бироқ охир-оқибат дуранг натижа қайд этилди. Энди Ҳайит кунини уйда нишонлаб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- АГМК, умуман ўзбек клубларида "Пахтакор"га қарши қўрқув синдроми борми, сабаби "шерлар" бир киши кам бўлиб ўйнаган тақдирда ҳам бошқа жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилишади...

- Бизда ундай синдром йўқ, ҳар бир жамоанинг ўз режаси, йўналиши мавжуд. Биз ҳам ғалаба учун майдонга чиққандик. Лекин бир нарсани ёддан чиқармаслик керак, энг кучли футболчилар "Пахтакор"да жам бўлган. Қўрқиб ўйнагандан кўра, футболни йиғиштириб қўйган маъқул. Жамоа чиндан кучли, бекордан-бекорга ОЧЛда иштирок этмади. Шу боис тўғри таққослаш қилган маъқул.

- "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, ўйин охиридаги 6-7 дақиқада кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Нега шогирдларингиз бунча йўл қўйиб берди?

- Тўғриси, бунга ўзим ҳам тушунмадим. Шогирдларимга танбеҳ ҳам бердим. Ёдингизда бўлса, Намангандаги кубок баҳсида ҳам тезкор қарши ҳужумда тўп ўтказиб юборгандик. Уларда шу жиҳат кучли. Бу вазиятларни муҳокама қиламиз. 

- Иккала жамоада ҳам вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланди. Умуман олганда, чемпионатда кўзга кўринарли ҳужумчи йўқдек. Ўтган йили бирорта ҳужумчи ўйиннинг ўзидан (пеналтиларсиз) 10 тадан кўп гол уролмади. Сўнгги йилларда юзага келган мана шу муаммо ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун ҳам "Пахтакор" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди. Футболчиларимизда имкониятлар бўлди. Бизда ҳужумчи кам. Ўзбек футболида чиндан ҳам бундай ҳужумчи йўқ. Футболчи ҳам бир дарахт. Уни парваришлаш керак. Тинимсиз меҳнат орқали юқори даражага эришиш мумкин, дейди Қосимов.

Рейтинг: +22   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика