RU

Последние новости

19:35Анчелотти 26 апрель куни Испания кубоги финалидан кейин "Реал"ни тарк этади  7 19:15"Андижон" — "Сурхон". Ўзбекистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  4 18:53Фермин Лопес Испания кубоги финалида "Реал"га асосий таркибда майдонга тушади?  3 18:22"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  4 17:58"Челси" ўз футболчисини "Ал Насср"га катта пул эвазига ҳам сотмайди  0 17:26"Боруссия" ўз ўйинчисининг нархини 50 млн еврога туширди. У АПЛ ҳақида орзу қилмоқда  3 16:50Руни: "Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"га қайтади"  3 16:11Меньян учун АПЛнинг учта клуби даъвогарлик қилмоқда  1 15:46Биринчи лига старт олди. Бу қандай форматда ўтади?  6 15:29Ван Дейк "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди  0 14:48"Атлетико" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 14:20"Челси" инглиз форварди учун трансфер пойгасида етакчилик қилмоқда  4 13:44Яқин соатларда БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилиниши кутилмоқда  18 13:25"Хоразм" - "Бунёдкор". Жамоалар 15 йиллик танаффусдан сўнг тўқнаш келмоқда  5 12:38Райс: "Арсенал" "Реал" камбэк қилмаслигига ишончи комил эди"  24

Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Новости

Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси қўйилган бўлиб, бу юксак масъулиятли вазифани амалга ошириш учун мураббийлар штабидан етук маҳорат ва катта тажриба талаб этилади.

Ана шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид  Аҳмаджонов томонидан Олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига бир қатор номзодлар кўриб чиқилди.

Якунда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда “Бунёдкор” клубини бошқараётган Миржалол Қосимов номзодида тўхталинди.

Умид Аҳмаджонов Миржалол Қосимов билан бу мавзуда шахсан суҳбатлашиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдида жиддий ва масъулиятли вазифа турганлиги, Ўзбекистондаги барча футбол мухлислари терма жамоамизни Олимпиадада кўришни интиқиб кутаётганини, уларнинг ишончини оқлаш учун барча куч ва маҳоратни сарфлаш, тинимсиз меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.  Шунингдек, Олимпия терма жамоасига футболчиларни саралаб олишда холис бўлиш, фақат энг муносибларини танлаб олиш кераклиги борасида ҳам сўз юритилди.

Ўз ўрнида Миржалол Қосимов ҳам зиммасига юкланаётган вазифанинг масъулиятини тўлиқ ҳис қилаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио-2020 га олиб бориш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишга ваъда бериб ўтди.

Миржалол Қосимов эндиликда Олимпия терма жамоаси таркибини шакллантириш ишларини олиб боради. Шунингдек, терма жамоага номзод футболчиларни саралаб бориш, уларни яхлит бир жамоага айлантириш, рақобатбардош, кучли жамоа яратиш ишлари билан шуғулланади. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Олимпия терма жамоаси учун зарур барча шарт-шароитлар яратилиб, турли йиғинлар ва кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб борилади.

Терма жамоамизни Олимпиада ўйинларида кўриш халқимизнинг, мухлисларимизнинг азалий орзуси ҳисобланади. Умид қилиб қоламизки, Миржалол Қосимов бошчилигидаги футболчиларимиз ана шу азалий орзуни амалга ошириб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этади.

Рейтинг: +189   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика