Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз"
05 апр 2023 13:26
Новости
Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз"
"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Ўзбекистон кубоги бошқа мусобақа. "Ғиждувон" билан биринчи бўлимда осон бўлгани йўқ. Ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчиларга имкон бердик. Ўйлайманки, ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Боз устига ажойиб мажмуада, қулай об-ҳавода футболчилар ҳам завқланиб тўп тепишди",- дейди Миржалол Қосимов.
- Учрашув бошида ОКМК футболчилари рақибни менсимагандек кўринди...
- Ундай демаган бўлардим. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар ҳурмат қилиш керак. Лекин биринчи бўлимда ҳаракат қилишди. Қолаверса, "Ғиждувон" футболчилари ҳам футбол ўйнашни билади.
- Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида мақсад қўйилганми?
- Биз доим олдимизга олий мақсад қўямиз. Аввало мухлислар учун, уларга ёқадиган ўйин кўрсатишни истаймиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии