RU

Последние новости

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  13 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  25 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим бошида кутилмаганда 2та стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз қийинчилик туғдирди. Шунга қарамасдан, ҳисобни қисқартира олдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Тўп дарвозага кирмаса қийин экан. Иккинчи бўлимда Мартинда яхши вазият бор эди. Биз ура олмадик "Металлург" эса қарши ҳужумда имкониятидан фойдаланиб кетди. Ҳозир йигитларга ҳам айтдим,  футболда охиригача курашилади. 1:3 бўлиб турган вақтда ҳам қўлни тушириб тўхтаб қолишгани йўқ. Шундан кейин ҳам вазиятлар бўлди, тўп кирита олмадик. Забиҳилло Ўринбоев тўртинчи голни урди. Охирги 2 йилда "Металлург" билан ўйинларда ишимиз юришмаяпти. Фурсатдан фойдаланиб мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар ғалаба кутишганди. Охиригача қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз",- дейди Миржалол Қосимов. 


- Сўнгги 2 мавсумдан бери Суперлигада ОКМК айнан "Металлург"га мағлуб бўлмоқда. Қайсиди маънода "Металлург" "лаънати", десак ҳам бўлади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Биринчи бўлимда 2та стандарт вазият. Аввалги учрашувларда биласиз камчиликлар ўз таъсирини ўтказган. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. 

- Олдинда жамоани ОЧЛда Ироқ жамоасига қарши ўйин кутмоқда. Кетма-кет 2та мағлубиятдан сўнг жамоани руҳан тайёрлаш қийин бўлмайдими?

- Ротатциялар қиламиз. Камроқ ўйнаган футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имкон берамиз. Бу ишимизнинг бир қисми ва вазиятдан чиқиб кета оламиз. 

- Абдулла Абдуллаев кетганидан сўнг жамоа 2та ўйинда 7та гол ўтказиб юборди. Абдулла Абдуллаевнинг кетиши қай даражада таъсир қилди?

- Жамоадар ҳар бир футболчининг ўрни бор. Ҳаёт шундай. Жамоа бўлганидан кейин бир ўйинчига таяниб қолмаслиги керак. Лекин ҳақиқатдан ҳам Абдуллани ўзининг ўрни бор эди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика