RU

Последние новости

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  1 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  23 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Миржалол Қосимов: “Ўйин дурангга мос эди, аммо...” Новости

Миржалол Қосимов: “Ўйин дурангга мос эди, аммо...”

“Қизилқум”- “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб тошкентликлар устози Миржалол ҚОСИМОВ иштирок этди.

-Учрашув қийин кечди. “Қизилқум” яхши, тажрибали футболчилардан ташкил топган. Жамоа қарши ҳужумда ҳаракат қилиб, гол уриш учун яхши имкониятлараг эга бўлди. Олдинги чизиқда Сидоров ҳаводаги курашда ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирди. Қолаверса, бўлим охирида Дониёр Усмоновнинг зарбаси голга айланмай қолди ва дарвоза устунига тегди. Фикримча, шогирдларим иккинчи бўлим ўрталарига келиб ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта бошлашди ва ўйин охирида гол уриб, ғалабага эришдик. Умуман бугунги ўйин дурангга мос эди. Бугунги учрашув  тарихга айланди ва биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим.

-Иккинчи бўлим ўртасида “Қизилқум”нинг етакчи футболчиси Григалашвили майдонни тарк этгач, мезбонларнинг ўйини бироз сусайди. Жамоангиз айнан ўша дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олишни бошлади..

-Ҳақиқатан ҳам уларда биринчи бўлимда гол уриш учун имконият бўлди. Айниқса, ўша Усмоновнинг зарбаси голга айланганда, ҳисоб бошқача кўриниш олиши аниқ эди. Қолаверса, бугун “Қизилқум”нинг етакчи футбочлиси Эркин Бойдуллаевнинг майдонда йўқлиги ҳам барибир жамоа ўйинига ўз таъсирини ўтказди. Мезбонларда  ўйинни бошқара оладиган футболчи етишмади. Биз гарчи тўп билан муомалада устунлик қилган бўлсакда, бу биринчи бўлимда самара келтирмади. 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика