RU

Последние новости

10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  0 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  14 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  3 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  23 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  34 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  51 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6

Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи" Новости

Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"

Суперлига 25-туридан ўрин олган ОКМК - "Насаф" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиққанди. Барча яхши ўйин бўлишини кутган эди. Очиқ ва қизиқарли ўйин бўлди. Рўзиқул билан ҳам майдон сифати ҳақида гаплашдик. Икки жамоа ҳам маъноли футбол намойиш этишга интилади ва бугунги майдон ҳолати бизга халал берди" - деди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

 "Насаф"га бугун очко кўпроқ керак эди. ОКМКда бугун ўтган ўйинлардагидан кўра кўпроқ иштиёқ бормиди ёки жамоангиз ҳар бир рақибга қарши бир хил ҳолатда майдонга тушадими?

Рақибнинг ким эканлиги фарқи йўқ, аммо футболчига қандай етиб бориши муҳим. "Нефтчи"га қарши ўйиндаги статистикани қарасангиз биз унчалик ёмон ўйнамадик. Андижонда ва "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам. Футболда руҳий жиҳат муҳим. Футболда ҳар қандай вазият бўлади. Бизнинг жамоада қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар ҳакамнинг сўнгги ҳуштагига қадар ўйнаймиз. Бу яхши жиҳат. Охиригача курашиш бу спорт принципи. Ҳеч қачон қўл силтаб кетмаслик керак. Бугун ҳам Азизда ва Авазда имкониятлар бўлди, улардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ҳеч қачон тўхтаб қолиш керак эмас, барибир қачондир ўз мевасини беради.

— Захирадан майдонга туширган футболчиларингизнинг ўйинга қўшилиб кетишида муаммо кузатилди. Ушбу қарор хато бўлдими?

— Бўлди. Голдан олдинги вазиятда Аҳмад тўпни Ҳуршидга берса бўларди, чап қанотда бўшлиқ бор эди. У эса кутилмаганда Авазга пас берди. Ҳозир эслай олганим, вазиятни яна бир кўриб чиқиш керак. Масалан, Фарғонада захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинга яхши киришиб кетди. Захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинни кучайтира олиши керак. Ҳозир бир футболчига тўнкаб қўйиш нотўғри бўлади. Футбол жамоавий ўйин.



Рейтинг: +4   

Комментарии

   
27 окт 07:20:24
Шухрат Эргашев
Косимов хам худдики Бердиев сингари бор масалликдан фойдаланиб, яхши жамоа килиб, мухлисларни хаяжонда ушлайдиган, мураббийлардан.
   
27 окт 02:30:16
Real.M & Chelsi
Tayyor yutuqni berib qo'yishdi,OKMK ham dami chiqib ketdi oxiriga kelib...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика