RU

Последние новости

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  16 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман" Новости

Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда хурсанд бўладиган жиҳатлар кўп бўлди. "Пахтакор"га қарши ўйнаш осон эмас. Ўйинни жамоам бошқариб турди деб ўйлайман. Танаффусдан аввал гол ўтказиб юбордик. Бугунги учрашув менга "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйинни эслатиб юборди. Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик.

- ОКМК чемпионлик учун курашмоқда. Ҳозирги таркибда ёшлар ва тажрибали футболчилар йиғилди. Биринчи давра чемпиони бўлишга яқин турибсизлар. Чемпионлик кураши ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Энг ёмон кўрган ишим башорат бериш. Жўжани кузда санаймиз. Бош мураббий ҳар доим ўз жамоасидан қониқиши керак эмас. Чемпионликга даъвогарлик қилиш учун жамоани яхшигина кучайтиришимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилашда давом этсак, натижа ўзим келади. Жамоанинг ичидагилар нима бўлаётганини яхши сезишмоқда. Биз авваламбор мухлислар учун ўйнаймиз.

- ОКМК жамоаси чемпионатимизда энг кўп гол урадиган жамоалардан бири. Жорий мавсум жамоангиз жуда кўп голларини сўнги 15 дақиқа киритмоқда. Бунга сабаб нима? Машғулотларда алоҳида режа бўйича ишлаяпсизларми?

- Бу жисмоний ҳолатга боғлиқ. Ҳозиргина кийиниш хонасида ушбу статистика ҳақида гапириб ўтдим. "Бунёдкор"да ишлаган вақтларим ҳам иккинчи бўлимнинг 70-дақиқаларидан сўнг кўп гол урганмиз. Сабаби иккинчи бўлим ярмидан сўнг рақиб футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилади. Футболда кўп голларни жисмоний тарафлама кучлироқ жамоалар уради. ОКМКда ҳам шундай ҳолат. "Бунёдкор"да ҳам ўйин сўнгида кўп гол урардик.

- Сўнгги натижалардан сўнг ОКМК жамоаси чемпионлик учун даъвогар эканлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Ушбу гап-сўзларга фикр билдириб ўтсангиз?

- Натижаларимиз сал яхшиланса барча мақтайди. Бироз омадимиз келмай, натижалар ёмонлашса танқид қилишади. Бу ҳаёт. Бундай гап сўзларга нормал муносабат билдираман. Ўз ишимизни бажаришда давом эттирамиз.

- Биринчи давра якунланиши жуда оз вақт қолди. Ёзги трансферлар ойнасида жамоангизда янги футболчиларни кўришимиз мумкинми?

- Албатта. Ҳозирги кунда трансфер амалга ошириш жуда қийин иш. Футболчилар шартномага қўл қўймаганига қадар машғулотга ҳам чиқмайман деб туриб олишади. Статистика ва ўйинларини томоша қилиб, яхши таассуротлар қолдири мумкин. Лекин машғулотдаги харакатларини кўрмай туриб, футболчини ҳарид қилиш нотўғри.

- Легионерлар мавзусига тўхталиб ўтсак. Жамоага япониялик таклиф қилинди. Рубен Санчеш ҳам жароҳатдан фориғ бўлди.

- Санчеш "Олимпик"га қарши ўйинда ҳам иштирок этди, аммо у ҳали тўлиқ таййёр эмас. Гадоев ҳам секин асталик билан жамоага қўшилади. Иккинчи даврадан Гадоев сафимизга қайтса керак. Япониялик Арихиро ўзини яхши намойиш этмоқда. Японлар ўзи сабрли ҳалқ. Аслида Сентокунинг ўрнига бошқа япониялик футболчини таклиф қилмоқчи эдик, аммо биз истаган футболчи бизнинг сафимизга қўшилишни истамади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика