RU

Последние новости

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  8 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Миржалол Қосимов: «Мусобақани чиройли якунлаб қўйишимиз керак» Новости

Миржалол Қосимов: «Мусобақани чиройли якунлаб қўйишимиз керак»

Осиё чемпионлар лигаси 6-тур учрашуви доирасидаги «Истиқлол»га қаршм ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида бош мураббий Миржалол Қосимовга жамоа сардори Санжар Турсунов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: «Биз учун имкониятлар тугаган. Лекин мусобақани чиройли тарзда якунлаб қўйишимиз керак. ОЧЛдаги охирги ўйинда мухлисларга чиройли ўйин тақдим этиб, ғалаба учун курашамиз. АГМК мухлислар ва жамоа ғурури учун ҳам ўйнайди. ОЧЛ тугаётгани билан ҳаёт давом этади. Бизни ички чемпионатда ҳам ҳали узоқ мавсум кутмоқда. Биз эртанги баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Иккала жамоада икки хил вазият. «Истиқлол» билан ўйин қизиқарли бўлади»

— «Истиқлол» ҳимоявий ўйнайди. Эртага АГМК ҳам ўйинни ҳимоядан қурадими? Иккинчи саволим, эртага ёш футболчиларга имкониятлар бериладими?

— Биз ҳимоявий услубда ўйнамаймиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага «Истиқлол»нинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтишга интиламиз. «Истиқлол»нинг ҳимояси нафақат биз учун, балки «Шабаб Ал Аҳли» ва «Ал Ҳилол»га ҳам катта муаммо бўлди. Иккинчи саволга келадиган бўлсам, албатта бизда ҳаммага имкониятлар берилади. Ўтган ўйинларда ҳам имкониятлар берилди.

Санжар Турсунов:
«Биз бўлажак ўйинга 1-тур учрашувига қандай тайёргарлик кўрган бўлсак худди шу муносабатда тараддуд кўряпмиз. Эртага биздан мураббийлар ва мухлислар фақат ғалаба кутишади ва биз ҳар доимгидек ғолиб бўлиш учун ҳаракат қиламиз». 



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика