RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Миржалол Қосимов: "Кўп гол ўтказиб юбормоқдамиз. Ўйлайманки, эртага бунга чек қўямиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Кўп гол ўтказиб юбормоқдамиз. Ўйлайманки, эртага бунга чек қўямиз"

ОЧЛ гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган ОКМК - "Эйр-Форс" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда мезбонлар устози Миржалол Қосимов ва ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев фикрларини билдириб ўтди. 

"Фурсатдан фойдаланиб бугунги устозларни байрами билан табриклаб қоламан. Қолаверса, Тимур Кападзе жамоаси Саудия Арабистонини ютиб ярим финалга чиқди. Уларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Гуруҳимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Имкониятимиз бор. Гуруҳда вазиятни тўғирлаш мумкин. Шундай экан шогирдларимга ишонаман. Бугунги кўтаринки кайфиятни эртага давом эттиришади, деб ўйлайман. Мақсадимиз "Эйр-Форс" устидан ғалаба қозониш"

- Жамоа бу мавсумда гол ўтказиш бўйича сўнгги 4 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда. Охирги 3та ўйинда дарвозадан 9та тўп олиб чиқилди. Мазкур муаммони эртага қандай ҳал қилмоқчисиз?

- Албатта бу эътибор қилишимиз керак бўлган керакли нуқта. Иложи борича хатони камайтириш керак. Оддий вазиятларда тўп йўқотиш ҳам кўп муаммога олиб келади. Бир-бирини ҳимоя қилиб, ёрдам бериб ҳаракат қилиш лозим. Ҳақиқатдан ҳам жуда кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Бу бизга ярашмайди. Нафақат ОЧЛда балки ўзимизни чемпионатда ҳам стандарт вазиятларда диққатни йўқотмоқдамиз. "Металлург" билан илк дақиқалардан стандартдан тўп олиб чиқдик. "Пахтакор" билан ўйиндаги иккинчи голни ҳам айтиш мумкин. Ўйлайманки, эртага бунга чек қўйилади. 

- "Эйр-Форс" "Ал Иттиҳод" фонида жарангдор кўринмаса ҳам жиддий рақиб дейиш мумкин. Чунки жамоа сўнгги бор 24 июнь куни мағлубиятга учраган ва мавсумни иккинчи ўринда якунлаган. Бу борада рақиб қанчалик ўрганилди?

- Эртага майдондда ном ўйнамайди. Инсон ҳаракат қилади. Рақиб ёмон жамоа эмас. "Эйр-Форс"нинг "Сепахон" билан кечган учрашувни кўриб чиқдик.  Рақиб ўйин давомида 5та ҳимоячи билан ҳам ўйнай олади. Ўйин давомида ўзгартира олади. Қолаверса, таркибида легионерлари бор. Менга 10-рақамдаги  (Али Жасим)ўйинчиси ёқди. Ёш бўлишига қарамай жамоани етаклай оляпти. 8-рақамдаги (Ибраҳим Байеш) футболчиси ҳужумга тезкорлик билан ўтади. Рақибни ноқулай вазиятга туширади. Ўйинчилар орасида бўшлиқ йўқ. Ўйиннинг бошидан охиригача бўшлиқ бериш керак эмас. Умуман гуруҳ босқичига кучсиз жамоа чиқмаган. 

- Сўнгги ўйинлардаги очко йўқотишлардан кейин футболчилар руҳий томонлама ўйинга тайёрми?

- Тўғри натижа қолади, ўйин эсдан чиқади. 3та ўйинни олганда дейлик "Ал Иттиҳод" билан иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатдик. "Металлург" билан ҳам статистикани кўрсангиз дарвозамизга берилган зарбаларнинн барчаси гол билан тугаган. Биз 20га яқин зарба йўлладик. Лекин гол ура олмадик. Аммо ўйин томонлама ёмон ҳаракат қилаётганимиз йўқ. "Пахтакор" билан 2:2 бўлиб турган вақтда ҳам вазиятларимиз кўп бўлди. Натижа ҳам келади. Ҳар доим иккиси бир вақтда келмас экан. Футболчилар руҳан тайёр. Мақсадимиз Олмалиққа ОЧЛни олиб келиш эди. Чунки 2 йил олдин пандемия сабаб насиб қилмаганди. Стадионга нечта одам келса ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб ғалаба тортиқ қилишимиз шарт. Рақибни ҳам менсимаслик керакмас. 

Ислом Тўхтахўжаев: - Эртага ўз майдонимиздаги илк учрашув. Шундай экан фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. ОКМК иштирокидаги барча ўйинлар томошабоп бўляпти. Худо хоҳласа, устозларимизга ғалаба совға қилмоқчимиз. "Эйр-Форс" жуда ҳам тажрибали жамоа. Таркибида тажрибали ижрочилар бор. Шу боис муросасиз ўйин кечишини тахмин қиламан.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика