RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  6 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Миржалол Қосимов: "Жорий мавсум "Пахтакор" ҳаммадан бир бош баландлигини исботлади" Новости

Миржалол Қосимов: "Жорий мавсум "Пахтакор" ҳаммадан бир бош баландлигини исботлади"

АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Лига Кубоги финалидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бунақа ҳисобдан кейин гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ. "Пахтакор" жамоаси жорий мавсум бошқалардан ҳар жабҳада кучли эканлигини исботлади. Бугунги баҳсда ҳам ҳақли равишда ғалаба қозонди. Лига Кубоги мусобақаси тарихда илк бор ўтказилгани боис, бизнинг жамоа ҳам ғолиб чиқиб, тарихда биринчи бўлишга ҳаракат қилганди. Лекин ўйинда рақиб жамоа бир бош баландлигини кўрсатди. Ўзбекистон чемпионатида ҳам, кубок баҳсларида ҳам "Пахтакор" жорий мавсум тенгсиз бўлгани бежиз эмас. Ўзбекистондаги энг яхши ва кучли ижрочилар йиғилган. Ҳақли равишда барча фронтда ғалаба қозонган "Пахтакор"ни муваффақият билан табриклаймиз.  

Мавсум тугади. Буёғига таътил. Фурсатдан фойдаланиб АГМК раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, футболчиларимиз, бутун штабдаги барча ходимларга йил давомидаги меҳнатлари учун раҳмат айтаман. Тўғри, яхши ва ёмон ўйинлар бўлди. Бу иш жараёнида кузатиладиган ҳолат. 

Қолаверса, биз учун энг кераклиги - мухлисларга қийин пайтда ҳам жамоамизга далда бўлганликлари, хурсандчиликда бирга ёнма-ён туришгани учун раҳмат айтаман. Улар бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўзим ҳамда жамоа номидан уларга миннатдорчилик билдираман. 

Мавсум жамоамиз учун бир текисда ўтгани йўқ. Мавсум аввалида жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Қолаверса, ўзаро киришиб кетиш, жамоавий тушунча пайдо бўлиши қийин кечди. Биринчи даврада катта хатолар кузатилди. Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин жамоанинг ички муҳити ҳам яхшиланди ва бу ўйин ҳамда натижаларда ҳам яхши маънода акс этишни бошлади. Ўзаро ўйин кўникмаси ва тушунчаси яхши шаклланди. Мавсумнинг иккинчи қисмида керакли очколар жамғарилди. Бироқ охирги турларда, айниқса Бухорода озгина омад кулиб боқмади. Акс ҳолда мавсумни 6-ўринда якунлардик. Қисқа қилиб айтганда, иккинчи даврада жамоа анча ўсишга эришди ва кучайди. 

Келаси мавсум? Аввал 3-4 кун футболдан бироз четлашиб, ҳордиқ чиқариш лозим. Кейин эса мавсум давомидаги ишлар таҳлил қилинади. Кимлар кетади ёки ким қолиши кейин аниқланади. Шунингдек, раҳбарият билан учрашиб  гаплашиб оламиз. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика