RU

Последние новости

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  29 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди"

ОКМК ҳамда "Сурхон" ўртасидаги баҳсдан (2:3) сўнг мезбон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Қўрққанимиз содир бўлди. Уччала гол қарши ҳужум орқали содир бўлди. Айб ўзимизда. Қолаверса, катта танаффуслардан сўнг қайтиш қийин бўлади. Жисмоний тайёргарликда муаммолар бор. "Сурхон"ни табриклаймиз ва хатолардан хулоса чиқариб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз".

- Мураббий сифатида ўсишдан тўхтаб қолгандексиз. Баъзилар жамоани, муҳитни ўзгартириб, фаолиятида бурилишлар амалга оширади.

- Олдинда қиладиган ишларимиз жуда кўп. Бугун биздан қандай натижа кутгандингиз... Бу футбол, шунақаси бўлиб туради. Ишламаган одам хато қилмайди. Биз яхши натижаларга эришсак, бу ҳақида ёзмайсизку... Ҳали олдимизда катта ишлар бор, Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Бу мағлубият билан бизни эрга уриб ташлашни кераги йўқ. Тилни суяги йўқ.

- Олмалиқ жамоаси дастлабки 20 дақиқада жуда яхши ўйнади, гол ҳам урди, лекин рақибнинг голидан сўнг ОКМК футболчилари майдонда кўринмай қолишди.

- Фақат бугунмас, аввалги баҳсларда ҳам хотиржамликка берилганмиз. Футболда туриб ютишнинг иложи йўқ. Харажат қилмасдан фойда қилишга уриндик ва бу қимматга тушди.

- Виталий Денисовни ҳурмат қиламиз, аммо у бугунги баҳсда яхши ўйин кўрсата олмади.

- Фикрингизга қўшиламан, уни биринчи таймдан кейиноқ алмаштирмоқчи эдим. Унга яна 5-10 дақиқа имкон бердим, бироқ рақиб ўзгаришга имконият бермади ва бу жуда тез содир бўлди.

- Ислом Тўхтахўжаев жамоага қай даражада мослаша олди?

- Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ҳали жисмонан тайёр эмас. Бунга вақт керак. Кейинги ўйинлар орқали формамизни тиклаб оламиз.

- Хуршид Ғиёсов сўнгги ўйинларда пассив кўриняпти, уни "бонка"га олиш вақти келмадими?

- Шу "бонка"ни топа олмаяпман (кулади). Ҳаёт давом этади. Ҳар соҳада ерда юриш керак. Футболни яхши кўриш лозим. Шунда жароҳат бўлмайди, хатолар ҳам.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика