RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  9 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  12 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим" Новости

Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим"

Суперлиганинг 13-туридан "Қизилқум" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мағлубият учун ўзимиз айбдормиз. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим. Бунақа кайфият билан футбол ўйнаб бўлмайди. Шунча таъкидлаганим билан сингдира олмадим. Ҳаёт давом этади, бу ҳам биз учун битта малака.

- Биринчи давра ўз якунига етди. Ҳужум ва ҳимоя кўрсатган ўйин таҳлилига қандай ёндашган бўлардингиз?

- Кўп гол урганимиз яхши. Кўп гол ўтказиб юборганимиз ёмон. ОКМК мухлислар учун ҳужумкор ўйин ташкил этишга уринмоқда. Рақиб жамоалар унумли фойдаланиб дарвозамизга тўп киритишмоқда. Қарши ҳужумда албатта.

- ОКМК таркиби ҳозирги кунга келиб ёшартирилди. Иккинчи давра олдидан трансфер сиёсатида қандай режаларингиз бор?

- Албатта, ким тайёр бўлса, ўша ўйнайди. Ёшга қараб ўйнатмаймиз. 30 ёшдан ошган ва барқарор ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Муҳими, ҳар ким жамоа манфаати учун ўйнаши керак. Таркибни кучайтириш режамиз бор. Юқори ўринларни мақсад қилганмиз.

- Мавсум аввалида ОКМКни медаллар учун курашишини ҳеч ким тахмин қилмаганди. Жамоа ҳозир жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди...

- Ўтган мавсумда ҳам иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди. Бунинг учун бизга охирги ўйинда муваффақиятли натижа зарур эди. "Насаф" билан ўйинда дуранг бўлиб қолди. Ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз. Медаллар учун курашадиган жамоа футболни эсдан чиқариб қўйиши мумкин эмас. Шунақа жиҳатлар таъсир қилади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика