RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  10 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Миржалол Қосимов: "Футболда рақибни танлаш керак эмас" Новости

Миржалол Қосимов: "Футболда рақибни танлаш керак эмас"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - ОКМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Биз учун жуда-жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувдан олдин рақибни менсимай майдонга тушиш тўғримаслигини уқтиргандим. Бу руҳият билан боғлиқми билмайман. "Арсенал" Чемпионлар лигасида қанақа ўйнадию, АПЛда дуранг ўйнаб қўйди. Ҳар бир баҳсга тайёр бўлиш шарт. Рақибни танлаш керак эмас. 

Аввало биз мухлислар учун ўйнаймиз, стадионга келганлар ўз жамоасининг ўйинидан завқ олиб уйига қайтиши керак. "Динамо" билан учрашув биринчи таймида яхши ўйнай олмадик деб ўйлагандим. Аслида бугунги баҳсга руҳан тайёр бўла олмаган эканмиз. Футболда охирги сониягача ўйнаш шарт. 

"Хоразм"ни яхши ўрганиб чиққандик, тўп билан муомала қилишда устунликка эриша оладиган жамоа. Бугун ўйинимиз яхши чиқмади, "Мерседес Бенз"да ҳам битта деталь ишдан чиқса бу "Мерседес Бенз" бўлмай қолади. Битта эсда қоларли вазият охирги 10-15 дақиқалик ва ғалаба голи.  

Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз, насиб қилса кейинги баҳсларда бундан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз", - деди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика