RU

Последние новости

20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  19 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида" Новости

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.





"Мағлуб бўлдик, "Қизилқум"ни табркилайман. Футбол шундай қизиқарли ўйин. Кимдир хато қилади, кимдир ўшандан фойдаланади. Бизда биринчи таймнинг ўзида имконият бўлганди, аммо Гадоев гол ура олмади. Агар ўша гол бўлганида вазият бошқача бўларди деб ўйлайман. Иккинчи таймда шошилдик, ҳисобда ортда қолаётганимиз боис оддий вазиятларда тўп йўқотдик. Акром Комиловнинг қизил карточкаси ҳам панд берди. Сўнгги дақиқаларда ҳеч бўлмаса дурангга эришишга уриндик. Бундан хулоса чиқарамиз, ҳамма ўйинда ютишнинг иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришини бошлаймиз", - дейди Миржалол Қосимов. 

- Акром Комилов ёки Элгужа Григалашвили биринчи таймнинг ўзида кўп эътироз билдиришди. Иккинчи таймда улардан бири қизил карточка олиши аниқдек эди...
- Тўғри ундан олдин ҳам иккита вазият бўлганди, ҳакамнинг қарорини тушунмадим. Битта вазиятда эса сариқ карточка кўрсатилди. Футбол иккита дарвозага ўйналади. Бошқа гапим йўқ.

- Бугунги мағлубиятда дарвозабоннинг қанчалик айби бор?
-
Ким хато қилмайди? Яратгандан бошқа ҳамма хато қилади. Лекин йигитлар иккинчи таймда тушиб охиригача курашишди. "Бунёдкор" билан ўйинда Жокич ҳам қизил карточка олганди ва иккинчи таймда ғалаба қозониб кетгандик. Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар йигитлар ҳаракат қилишди. Шу нарса мени қониқтирди.

- Элвин Фортес бугун захирадан тушди. Бир муддат у ўринбосарлар сафида ҳам кўрдик. Қандайдир муаммо борми?
- Муаммо ўзида. Муаммо менда эмас, у менинг уйимда далада ишламайди. Футболчи учун биринчи навбатда жамоа бўлиши керак.

- Дарвозабонларнинг савияси жамоага мос келади деб ўйлайсизми?
- Биласиз бизда уч нафар бир хил дарвозабонимиз бор. Суперлигада ҳам, ОЧЛда ҳам барча посбонларимиз тушишди. Футбол шундай ўйин, хатолар бўлиб туради. Беайб парвардигор.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика