RU

Последние новости

11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  2 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  0 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

Теги :  АГМКСурхон
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган АГМК — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айландик. Ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик ва биринчи таймда кўплаб голли вазиятлар яратилди. Бироқ сўнгги аниқ зарбани йўллашда бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимда ҳам катта ташаббус билан ҳужумга ўтдик. Шунингдек, бугун рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилиб, жамоасини кўплаб голлардан қутқарди. Дастлабки голимиз оффсайд туфайли бекор қилинганига қарамасдан тезда яна ҳужумга ўтиб, ниҳоят ўз мақсадимизга эришиб, муҳим ғалабани келтирган голни уришни уддасидан чиқдик. Мавсум ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Чиройли ўйин ва ғалаба учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Бизни яна қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Келаси учрашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз", — дейди Қосимов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика