RU

Последние новости

20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  4 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик" Новости

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қонун устувор бўлди. Футболда "сен урмасанг, сенга уришади", деган қонун бор. Бу учрашувда биринчи даврадиги энг яхши ўйинимизни ўтказдик деб ўйлайман. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Бўлиб туради. Курашларга бой , комбинацион ўйин бўлди. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсадик. Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик. Энди футболдан кичик таътилга чиқамиз. Ҳаёт эса давом этади. Қайтараман, бугун биринчи даврадаги энг яхши ўйинимиз бўлди.

- Охирги пайтлар икки дарвозабонни алмаштириб ўйнатяпсиз. Аммо жамоа дарвозасига йўлланаётган икки зарбадан бири кўпинча гол билан якунланяпти. Бу жиддий муаммо эмасми?

- Албатта, бу муаммо. Аммо фақатгина ишламаган инсон хато қилмайди. Бу хатолардан тўғри хулоса чиқариш лозим.

- Давралар оралиғида жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Жамоада унчалик ҳам катта ўзгариш кузатилмайди. Жароҳатда бўлган ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтишса, бу нур устига аъло нур бўларди. 

- АГМК чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. Аммо баъзи чизиқларда яқори савияли ўйинчилар етишмаётгандек туйилмаяптими? Масалан, Анзур Исмоилов келгандан кейин ҳимоя анча тартибга келди. Бошқа позицияларчи?

- Ҳар бир мураббий таркибида кучли ўйинчилар бўлишини хоҳлайди. Аммо курашда бошқа жамоалар ҳам бор. Менимча, биз шу таркиб билан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатяпмиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика