RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  25

Миржалол Қосимов: "Бу кунлар ҳам ўтиб кетади, мағлубият бизни янада кучлироқ қилади" Новости

Миржалол Қосимов: "Бу кунлар ҳам ўтиб кетади, мағлубият бизни янада кучлироқ қилади"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

— Чемпионатнинг янги мавсуми билан барча футбол ишқибозларини табриклайман. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шундай кунлар бошимизга тушган экан, бу кунлар ўтиб кетади, мағлубият бизни янада кучлироқ қилади. Бизни қўллаб-қувватлаш учун Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Бундан ташқари, шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимдаёқ 10 киши бўлиб қолишимизга қарамасдан, охиригача кураш олиб бордик. Энг муҳими, жамоадаги руҳият сақланиб қолган. Майдондан четлатилган футболчилар нечта ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида бирор нима дея олмайман. Биз ҳали қайтамиз ва бундан кучлироқ ўйин кўрсатамиз. 

— Мавсум аввалида марказия ҳимояни тўлиқ янгиладингиз. Аввалги таркибдан фақатгина Сардор Раҳмоновни сақлаб қолдингиз. Айнан Раҳмонов қўпол хатога йўл қўйди. Пенальти белгиланган вазиятда у хавф бартараф эта олмаганидан ташқари шеригига халақит берди ҳамда рақибга қўполлик ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланди. Унинг ҳаракатларига изоҳ берсангиз...

— Вазиятни қайта кўриб чиққач, бир тўхтамга келаман. Ҳозирча бу ҳақда нимадир тушунтириб беришим қийинроқ. Ишламаган одамда бунақа хато бўлмайди. Футболда ҳамма хато қилади. Бундай вазиятлар ҳар доим бўлиб туради. Масалан, ўтган йили Жокич "Бунёдкор"га қарши баҳсда майдондан четлатилганди, лекин ўшанда натижани ўз фойдамизга ҳал қилгандик. Сардорни ёшлигидан бери яхши биламан, у ҳеч қачон атайин нотўғри ҳаракатлар қилмайди. Келгуси ўйинларда бундай хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

— Анзур Исмоилов каби етакчи ўйинчиларнинг йўқлиги бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

— Жамоа бир кишига қараб қолмаган. Клубда йўқотишларнинг ўрнини мавжуд ўйинчилар тўлдириши лозим. Шунда вазият нормал тус олади. Исмоилов ҳали эндигина келган. Вақти-соати келиб, улар ҳам таркибга қўшилади ҳамда клубни кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. 

— Олдинги "Металлург" билан ҳозиргисида фарқ сездингизми?

— Имкони борича, бошқа жамоа тўғрисида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир ўз жамоам ҳақида қайғуряпман. 

— Таркибнинг деярли ҳар бир чизиғича етакчи ўйинчилар жалб этилди, бироқ ҳужум чизиғига футболчи сотиб олинмади. Ваҳоланки, жамоада учта ҳужумчи бор ҳамда учаласиникини қўшиб ҳисоблаганда, ўтган мавсум ўнта ҳам гол уролмаган... 

— Бу футболчиларнинг иккитасининг клуб билан шартномаси бор. Шу сабабли улар жамоада қолди. Зафар Полвоновни жамоадан кетказиш инсонийлик жиҳатдан нотўғри бўларди. У жамоа учун меҳнат қилган, фаолиятини шу ерда якунламоқчи. Шу боис, у ҳам жамоада қолди. Бу иш бугун бор, эртага йўқ. Лекин инсон ҳамиша инсон бўлиб қолиши керак. Полвоновга бошқа жамоалардан таклифлар бўлди, лекин у рад этди. Уч ҳужумимиз бор экан, бошқа ўйинчи сотиб олишга зарурат туғилгани йўқ. 





Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика