RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  2 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  14 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Миржалол Қосимов: "2015 йил шахсий ҳаётимда ўзгаришлар бўлди" Новости

Миржалол Қосимов: "2015 йил шахсий ҳаётимда ўзгаришлар бўлди"

Мана, 2015 йил ҳам катта тарих китобига муҳрланди.

Табиийки, йил давомида футболимиз асносида яхши-ёмон натижаларни кўрдик, сурурли ғалабалар завқини туйиш баробарида аламли мағлубият­лар азобини ҳам тортдик. Албатта, энди 2016 йилги футбол мавсумидан ҳам умидларимиз ниҳоятда катта. Хусусан, келаси ҳафта олимпиячиларимиз Қатар пойтахти - Доха шаҳрида старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этишади. Ушбу қитъа биринчилигида Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритилади. Миллий жамоамиз эса март ойида ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичининг сўнгги икки учрашувида Баҳрайн ва Филиппин термаларини қабул қилади. Февраль ойида клубларимиз ўтган йилги омадсизликдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ОЧЛдаги иштирокларини бошлашади. Биз бежиз янги йил режалари мавзусида сўз очмадик. Чунончи, Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов билан айни шу мавзуда суҳбатлашдик.



- Миржалол ака, авваламбор, сизни янги йил билан табриклаймиз. Айтингчи, 2015 йилдан қандай таассуротлар қолди?

- Табрик учун раҳмат. Ўз ўрнида, мен ҳам кириб келган 2016 йил билан барчани чин қалбимдан муборакбод этаман. Илоҳим, янги йил футболимиз учун ҳам омадли келсин! Ҳар бир инсон ўз орзулари рўёбини кўрсин. Албатта, 2015 йил ўзбек футболида ўзига яраша ютуқ ва муваффақиятлар билан ёдда қолди. Бу биринчи галда, миллий жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги муваффақиятли иштироки. Мана, кетма-кет 5та ўйинда ғалабага эришилди. Футболчиларимиз шу учрашувларда энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Ғалабали юриш 2016 йилда ҳам узилмасин. Бошланган ишни охирига етказиб қўйиш керак. Март ойида Баҳрайн ва Филиппин терма жамоаларини қабул қиламиз. Агар шу икки учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, гуруҳ ғолиби сифатида ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма қўлга киритилади. Бундан ташқари, Осиё кубоги-2019 финал босқичида қатнашиш масаласи ҳал этилади. Тўғри, ОЧЛда иштирок этган клубларимиз мухлислар ишончини оқлашмади. Кўряпсиз, ушбу мусобақанинг нуфузи қай даражада ошиб кетди. Айниқса, Шарқий Осиё клублари кучайиб кетишди. Япония ва Хитой жамоалари Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этишди. Барибир, савияда фарқ борлиги кўзга ташланиб қолди. Энди 2016 йилги мавсумдан умид қиламиз. Бу йил ҳам ОЧЛда 4та жамоамиз қатнашади. «Бунёдкор» «плей-офф»да ўз имкониятини синаб кўради. Таркибида Азиз Ҳайдаров ўйнаётган «Ал-Шабаб» клуби кучли, лекин ундан ўтса бўлади. Демоқчиманки, битта ўйинга юқори даражада тайёргарлик кўриб, вазифани бажариш мумкин. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам «Бунёдкор»га ёрдам беради.

- Шахсий ҳаётингизда қандай янгиликлар бўлди?

- Асосийси - 4-набирам дунёга келди. Халқимиз «Данагидан мағзи ширин», деб бежиз айтмас экан (кулади). Яна бир марта боболик бахти насиб этганидан хурсандман. Мураббийлик фаолиятимда эса танаффус юзага келди. Яхшигина ҳордиқ чиқардим. Кўп вақтимни оилам, фарзандлар, набираларга ажратдим. Муҳтарам Президентимиз 2016 йилни «Соғлом она ва бола йили», деб эълон қилдилар. Бунда катта ҳикмат бор. Халқимиз соғ бўлсин, зеро, фарзандлари соғлом юртнинг келажаги ҳамиша буюк.

- Янги йилни қандай кутиб олдингиз? Биламиз, Қосимовлар хонадонининг ўзига яраша анъаналари бор...

- Албатта, бу сафар ҳам анъанамизни давом эттирдик. Янги йил оилавий байрам ҳисобланади. 2016 йилни оила даврасида кутиб олдик. Эзгу тилак ва ниятлар қилдик. Одатга кўра, уйда тайёрланган ширинликлар байрам дастурхонини янада безади.



- 2016 йилги футбол мавсумидан нималарни кутяпсиз?

- Бу йил футбол мусобақаларига бой. Январь ойида олимпия жамоамиз Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади. Ушбу мусобақада Олимпиадага йўлланмалар ўйналади. Ўйлайманки, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалайди. Дадил гапиришимга ўзига хос сабаблар бор. Биринчи галда, кучли таркибнинг шакллангани. Лекин мақсадга эришиш осон бўлмаслиги аниқ. Чорак финалга бериладиган 2та йўлланма учун тенг кучли 3та жамоа кураш олиб боради. Жанубий Корея ва Ироқ термалари жуда кучли. Ўртага Олимпиада чиптаси қўйилган. Мақсадга эришиш учун биринчи галда, гуруҳдан чиқиш керак. Мана, терма жамоамиз БААда бир нечта йиғинлар ва улар доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказди, ўтказяпти. Барча шароитлар ортиғи билан яратиб берилган. Демак, бундан максимал даражада фойдаланиш лозим.

- Ўтган йили олий лига ўйинларини кўпроқ кузатиб бориш имкониятига эга бўлдингиз. Хулосаларингиз қандай?

- Чемпионатда ўсиш кузатилди. Чемпионлик учун кураш охиригача давом этди. Шунинг ўзиёқ олий лигадаги ўсишни кўрсатиб турибди. Лекин чемпионатимиз савияси бундан ҳам ошиши керак. Чунки бу бевосита миллий жамоамизга ҳам таъсир қилади. Олий лига қанчалик кучайса, терма жамоада ҳам шунга яраша рақобат юзага келади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди,

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика