RU

Последние новости

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  3 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  8 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  14 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз" Новости

“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Шўртан" – "Иштихон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Лоқаев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бизнинг жамоа учун қийин ўйин бўлди. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи лига ва Суперлига даражаси билиниб қолди. Йўл чарчоғи ва бошқа сабаблар бугунги натижага таъсир қилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Барибир футболни алдаб бўлмайди", -дейди Миржалол Лоқаев.

– "Олимпик" мағлуб этилди. "Машъал" ва "Шўртан"га имконият бор берилди. Демак, бунга моддий сабаб ҳам таъсир ўтказганми?

– Мавсум бошида ҳамма жамоа ҳам тайёр бўлмайди. Менимча, йигитларда мавсум бошида мотивация бор эди. Ўйнашга хоҳиш бор эди. Шуни таъсирида бошида ғалаба қозондик. 

– Буёғига режалар қандай? 

– Вазият ўзгаришини кутяпмиз. Кутинглар дейишяпти. Мавсум бошида Биринчи лигада учликка кириш вазифаси қўйилганди. 

– Бу ҳолатда ўша вазифани уддалай оласизларми?

– Бунинг учун раҳбариятдан ҳам туртки бўлиши керак. Яхши йигитлар бор бизда. Суперлига кўрган, Про лигада ўйнаган футболчиларимиз бор.

– Кубок ўйинлари "Иштихон"га қандай ҳақиқатларни очиб берди?

– Биз учун тажриба бўлди. Стадионимиз тўлди. "Иштихон"да бундай бўлмаган. Тўрт мингга яқин мухлис кирди стадионга. Суперлига жамоасининг Иштихонга келиши байрам бўлди.

– Маошлар берилмаётган бўлса сафар харажатлари қандай қопланяпти?

– Ҳомийлар, фермерлар... Ҳоким айтади, олиб келиб беришади. 4-5 млн сўм катта пул эмас-ку... Ўйин куни борамиз стадионга. Йигитлар футболни яхши кўрганлари учун юришибди. 

– Иштихонда футболни қандай қабул қилишади?

– Мухлислар футболни севишади. Ҳар бир ўйинимизда стадионимиз тўляпти. Футболни яхши кўришади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика