RU

Последние новости

20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  0 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  76 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  49 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

Мирфайз Муҳиддинов: "Локомотив" кучли, аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ" Новости

Мирфайз Муҳиддинов: "Локомотив" кучли, аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ"

"Бухоро” - “Локомотив” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳсида (2:2) мезбонлар жамоаси сафида фаол иштирок этиб иккинчи голга муаллифлик қилган Мирфайз Муҳиддиновнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин жуда кескин ўтди. Гарчи майдонга ёшлар таркиби тушган бўлса-да бу “Локомотив” жамоаси эди. Ўйлайманки мураккаб жамоага қарши яхши баҳс ўтказдик. Қолаверса, биринчи даврада ўринбосарлар ўйинида ушбу жамоани ютганимиз учун ҳам ўзимизга бўлган ишонч юқори эди. Шу боис бутун ўйин давомида устунликни ўз қўлимизда сақлаб турдик. Фақатгина қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида хотиржамликка берилдик шекилли гол ўтказиб юбордик. Бу пайтда назаримда вақт ҳам тугаб бўлгандек туюлганди. Қолаверса “Локо” гол уриши билан финал ҳуштаги чалинди.

Аммо нима бўлганда ҳам биз яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик. Ўринбосарлар баҳсида ҳам натижага эмас, футболчилар ўйин сифатига кўпроқ эътибор қаратилади деб ўйлайман.

Эртанги ўйин? Тўғри “Локомотив” кучли жамоа, айни пайтда турнир етакчиси. Аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Акаларим ўз ўйинларини намойиш этишса насиб этса албатта ғалаба қозонамиз, - дейди Мирфайз Муҳиддинов.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика