RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  17 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади Новости

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини жаҳон чемпионати чорак финал йўлланмаси билан табриклади.
2 июль, шанба куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари доирасида Греция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой ўтган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига тарихда илк бор жаҳоннинг энг кучли саккиз термаси қаторига кириш имконини берди.

Учрашув якунига етиши билан «Камил Ўжак» стадионидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кийим алмаштириш хонасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Терма жамоалар маркази Асқар Толибжонов футболчилар билан учрашди. Толибжонов футболчиларни тарихий ғалаба билан табриклаб, ЎФФ Президенти табригини етказди.

«Ўйин тугаши билан Мираброр Зуфарович билан алоқага чиқдик. ЎФФ Президенти ёш футболчиларни Греция устидан қозонилган ғалаба билан табриклаб, Ўзбекистон халқини бундан кейин ҳам мана шундай чиройли муваффақиятлар билан қувонтиришдаги ҳаракатларингиз бардавом бўлишини тиладилар», - деди ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов.

Терма жамоани 2 июлдаги муваффақияти билан боғлиқ табриклар келишда давом этмоқда. Футболчиларни, энг аввало, оила аъзолари, яқин қариндошлари, дўстлари, шунингдек, Ўзбекистон ва жаҳон футбол жамоатчилиги ғалаба билан муборакбод этмоқда. Табрик йўллаганлар орасида Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионатида Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаев жамоаси билан яқиндан ишлаган мексикалик мутахассисларнинг ҳам борлиги эътиборга молик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика