RU

Последние новости

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  39 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади Новости

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабини Жаҳон чемпионати чорак финалига чиққани билан табриклади.

Телефон орқали суҳбатда ЎФФ президенти терма жамоа футболчилари Австрия устидан қозонилган ғалаба орқали ушбу ёш тоифасида дунёнинг энг кучли 8та терма жамоаси сафига кира олгани — Ўзбекистон футболи қўлга киритган навбатдаги ютуқ эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон футболи мавқеини жаҳон ареналарида ажойиб тарзда намойиш этаётгани ва ўзбек футболи шаънини муносиб ҳимоя қилаётгани учун ЎФФ президенти барча ўзбек халқи номидан ёшлар терма жамоасига миннатдорчилик билдирди. Суҳбат давомида Мираброр Усмонов бу натижа билан тўхтаб қолмасликни ва терма жамоа янада юқорироқ марраларни забт этиши учун навбатдаги ўйинда футболчиларга ғалаба тилади ва ушбу ғалаба ўзбек футболи тарихига янги саҳифа олиб киришини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Австрияга қарши баҳс якунига етгач, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда миллий терма жамоа мураббийлар штаби бугунги ғалаба билан телефон орқали Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини ғалаба билан табриклади ва навбатдаги ўйинлар олдидан ғалаба тилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика