RU

Последние новости

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Мино Райола вафот этди. Агентнинг ўлимини унинг расмий твиттери тасдиқлади Новости

Мино Райола вафот этди. Агентнинг ўлимини унинг расмий твиттери тасдиқлади

Футбол агенти Мино Райола 54 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

"Биз чуқур қайғу билан эълон қиламизки, энг ғамхўр ва ақл бовар қилмайдиган футбол агенти вафот этди.

Мино музокаралар жараёнида ўз футболчиларини қандай ҳимоя қилган бўлса, худди шу ғайрат билан ҳаёт учун ҳам кураш олиб борди.

Минонинг ижоди жуда кўп одамларнинг ҳаётига таъсир қилди, у замонавий футбол тарихида янги саҳифа ёзди. Биз уни доим соғинамиз.

Минонинг футбол оламини футболчилар учун яхшироқ жойга айлантириш миссияси худди шу темпда давом этади.

Оғир дамларда бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу қайғули дақиқада Райола оиласи ва дўстлари шахсий ҳаётини ҳурмат қилинишингизни сўраймиз”, – дейилади Раёла оиласи баёнотида.

У Ибрагимович, Погба, Холанд ва бошқа кўплаб топ-футболчиларнинг агенти ҳисобланарди.

Эслатиб ўтамиз, 2 кун олдин унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кейин бу унинг яқинлари томонидан рад этилганди.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика