RU

Последние новости

00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1

Минбарда "Сўғдиёна" клуби матбуот котиби: Умид Раимжонов Новости

Минбарда "Сўғдиёна" клуби матбуот котиби: Умид Раимжонов

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Умид Раимжонов, “Сўғдиёна  матбуот  хизмати  ходими:

1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?
Аввало, Мени  футбол журналистикасига қайтишимга сабабчи бўлган Нодирхўжа Йўлдошев ва Шуҳрат ака Шокиржоновларга катта раҳмат айтаман. Футбол журналистикасига 1998 йилда кириб келганман. Ўша вақтлари ҳам “Сўғдиёна” билан бирга бўлганман, имкон қадар жамоанинг барча ўйинларини Жиззах шаҳар телевидениесига шарҳлаб эфирга берилишида мухлислар учун хизмат қилганмиз. 2007 йилдаги терма жамоамизнинг омадсиз юриши менга жиддий таъсир қилган ва журналистикадан бироз узоқлашганман. Орадан 2-3 йил ўтиб Нодирхўжа билан ўзбек футболи ҳақида юракдан суҳбатлашганимиздан сўнг, chempionat.uz сайти ривожи учун бажонидил ҳамкорликда ишлай бошладик. 2014 йил феврал ойидан эса “Сўғдиёна” ПФК да расмий равишда клуб матбуот котиби вазифасида ишлай бошладим.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?
Клуб матбуот хизматида бир ўзим фаолият юритаман. Вилоятдаги ОАВ вакиллари билан алоқаларимиз яхши йўлга қўйилганлиги учун улар ҳам имкон қадар менга учрашувлар давомида кўмаклашиб келишади. Бу учун уларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.  Шунингдек, баъзида учраб турадиган техник носозликлар бўлган вақтда қадрдон ҳамкор сайтимиз Championat.asia да хабарларимизни ўз вақтида мухлисларга етказиб боришга ҳаракат қиламиз. Бу борада Нарзулла Сайдуллаев, Шаҳбоз Беғамов ва Ҳумоюн Давуровларнинг кўмаги учун раҳмат айтаман.

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

Клубдан олаётган маошимдан нолимайман, мен учун асосийси клубимизнинг омадли юриши. Янги стадионимизда матбуот хизмати учун алоҳида хоналар ажратиб берилган. Клубимиз президенти ОАВга ҳар доим эътибор қаратиб, ҳар бир мурожаатимизга ўз вақтида ёрдам бериб келмоқда.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

Кўпчилик эътибор берган бўлса , асосан Твиттерда фаолроқмиз. Барча учрашувлар твиттердаги расмий саҳифамиз орқали матнли трансляция қилиб борилади. Шунингдек янгиликлар аввало твиттеримизга қўйилади. Фэйсбук, Инстаграм тармоқларида ҳам клуб ўз саҳифаларига эга. Веб сайтимиз жуда оддий кўринишга эга бўлсада янгиликларни тезкорлик билан ўз вақтида эълон қилиб боришга ҳаракат қилинади. (Мавсум сўнггида сайтимиз янги, замонавий услубдаги дастурлаш ишлари билан янги қиёфага келтирилиши режалаштирилган)

5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

Ҳозиргача бу борада муаммо бўлмаган. Клубимиз ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жамоамизнинг меҳмондаги учрашувларига матбуот котибини олиб боради.

6. Клуб экипировкасини оласизми?
Ўтган мавсум олгандим. Ушбу мавсумда олганим йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?
Жамоа раҳбарияти мукофот пули бериладиган бўлса, матбуот ходимини ҳам эсдан чиқаришмайди. Бунинг учун раҳбариятга ташаккур айтсам ҳам бўлади..

8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

Жамоамиз барчага маълумки йиғинларни чет элда ўтказмайди. Юртимизда ўтадиган барча йиғинларимизда қатнашиб, имкон қадар жамоатчиликни янгиликлар билан таништириб бораман.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

Бу борада муаммо йўқ.

10. Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

Янги стадионимизда ОАВ вакиллари учун медиа трибунада 80 ўрин, маъмурий бинода шархловчилар ва журналистлар учун яна махсус хона ва жойлар мавжуд.  ТПС интернет компанияси томонидан тақдим этилган тижорат таклифини раҳбариятимиз ўрганиб чиқишмоқда. Тез орада стадионда Wi-Fi интернет алоқаси йўлга қўйилиши режалаштирилган.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

Ростини айтадиган бўлсам, барча ҳамкасбларимни ишига ҳавас билан қарайман. Кимдир оз ишлайдими ёки кўпроқ ишлайдими бунинг аҳамияти йўқ. Халққа етказилаётган ҳар бир сўзнинг келиб чиқиши учун барибир юракдан меҳнат қилинади манимча..


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика