RU

Последние новости

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади Новости

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 6 ҳамда 11 октябрь кунлари ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб, 6 октябрь куни Тошкентда Эрон миллий терма жамоасини қабул қилса, 11 октябрь куни Тошкентда Хитой терма жамоаси меҳмон бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун бошланган йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Бу сафарги таркибдан аввалги ўйинларда терма жамоага чақирилмаган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олган. Миллий терма жамоа бош мураббийи Эрон ва Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни Тошкент йиғини якунида эълон қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика