RU

Последние новости

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  1 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  16 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  70 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  124 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1041 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  18 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Миллий терма жамоалар мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди Новости

Миллий терма жамоалар мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

ЎФФ Терма жамоалар марказида миллий терма жамоалар бош мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди.
Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 20-27 июль кунлари бўлиб ўтган терма жамоа йиғини ва келажак режалар ҳақида ўз ҳисоботини топширди. Миллий терма жамоа бош мураббийи 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоанинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиғини ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумот берди. Қосимовга кўра, Олий Лиганинг тўртта клубига қарши ўтказилган назорат ўйинларида терма жамоанинг Осиё Ўйинларига борадиган бир неча нафар футболчиларини саралаб олиш имконияти бўлган.

«Назорат ўйинлари орқали бир мазкур терманинг бир неча нафар асосий таркиб футболчиларини аниқлаб олишни мақсад қилган эдик. Албатта терма жамоа ўйинида камчиликлар йўқ эмас. Бу камчиликларни ўйиндан-ўйинга бартараф этиб борамиз», - дейди Қосимов.

Миржалол Қосимов миллий терма жамоа Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан 15 август куни Тошкентда йиғилиши режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Терма жамоалар маркази маълумотига кўра, терма жамоа 15-19 август кунлари Тошкентда йиғилади ва 19 август куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади.

Қосимовдан сўнг, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз ҳисоботини топширди. Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Венгрияда ташкил этилган йиғинидан кўнгли тўлганини таъкидлади.

«Будапешт шаҳридаги йиғин давомида Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Мазкур ўйинлар давомида шогирдларимнинг ҳаракатларидан тўла қониқдим. Венгрия ёшлари мазкур ёш тоифасида Европанинг энг кучли саккиз терма жамоаси қаторида ва бу терма сафида европанинг етакчи клубларида тўп сурадиган футболчилар бор. Аммо, уларга қарши иккала ўйинда ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва шогирдларимдаги жанговар руҳни алоҳида таъкидлаган бўлардим», - дейди Ҳайдаров.

Ҳайдаровга кўра, терма жамоа август ойи ўрталарида Албанияга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Мазкур ўртоқлик ўйинларининг санаси ва жойи ҳақида кейинроқ Терма жамоалар маркази батафсил маълумот беради.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов терма жамоанинг Туркия йиғини ҳақида ҳисобот берди.

«Туркияда 10 кун давомида йиғин ўтказдик ва тўртта жамоага қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Мазкур ўйинларда таркибдаги барча футболчиларни синаб кўришни режалаштирган эдик ва тўртта ўйинда ҳам аралаш таркиб билан ҳаракат қилдик», - дейди Мочинов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика