RU

Последние новости

17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  1 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  3 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4

Миллий терма жамоа Тошкентда машғулотларга киришди Новости

Миллий терма жамоа Тошкентда машғулотларга киришди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнам ва Гонгконгга қарши ОК саралаш ўйинларидан олдин 10 ноябрь куни Тошкентда машғулотларга киришди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 ноябрь, якшанба куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади. Таъкидлаш жоиз, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 24 нафар футболчини жалб этган.

Маълумот ўрнида, Санжар Турсунов («Газовик») ва Баҳодир Насимов («Нефтчи») Тошкентдаги йиғинга 11 ноябрь куни келиб қўшилишса, Одил Аҳмедов 12 ноябрь куни эрталаб миллий терма сафига келиб қўшилади. Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клуби шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров терма жамоа сафига Вьетнамда қўшилади. Миллий терма жамоа делегацияси эса 12 ноябрь, сешанба куни кечаси Вьетнамга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика