Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди
08 дек 2025 21:20
Новости
Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди
"Реал" марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Испания Ла Лигасининг 15-турида "Сельта"га қарши ўйинда (2:0) жиддий жароҳат олди.
Бразилиялик футболчи ўйинни якунлай олмади ва 24-дақиқада алмаштирилди.
Милитаога чап сон икки бошли мушагининг проксимал пай билан йиртилиши тахшиси қўйилган.
Футболчининг тикланиш муддати 3-4 ойни ташкил қилади. Бу 27 ёшли Эдернинг сўнгги уч мавсумдаги учинчи жиддий жароҳати. У илгари икки марта хочсимон боғлами узилишидан азият чеккан эди.\
Қўшимча ахборотга кўра, мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Сельта"га қарши ўйинда чап қўл бармоқларидан бирини синдириб олган. У "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушади, фақат бармоғи бинт қилинган ҳолда.
Милитао ушбу мавсум "Реал" сафида 16 ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии