RU

Последние новости

18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0 18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  5 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  0 17:10"Арсенал" ижарадаги футболчисини сотиш ниятида  0 16:48Франция Кубоги. 1/16 финал жуфтликлари  0 16:20Миллий спорт мукофоти-2024. Нодир Тўйчиев – йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси, ЎФА – йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси!  2 15:57Миллий спорт мукофоти-2024. Абдуқодир Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси!  6 15:39"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди  5 15:18Transfermarkt Эрон чемпионатидаги футболчилар қийматини янгилади. Машарипов, Ўрунов ва Юсуповнинг нархи қанча?  1 14:58"Пахтакор" бразилиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  19 14:38"Локомотив" 3 нафар футболчи билан келишувни узайтирди  0 14:17Навоийдаги стадионга чим ётқизилмоқда  7 13:54CIES: Пау Кубарси ўз ёши ва йўналишида тенгсиз, рўйхатда япониялик ҳимоячи ҳам бор  1 13:31"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Олимпик" — тоза ўйин вақти бўйича 2024 йилнинг энг яхши жамоалари  1

❗️ “Милан”га янги ҳомий топилди. У ҳақда нималарни биламиз? (мутолаа учун) Новости

❗️ “Милан”га янги ҳомий топилди. У ҳақда нималарни биламиз? (мутолаа учун)

Бундан роппа-роса 4 йил муқаддам, 2018 йилнинг июль ойида Elliott Management "Милан"нинг янги эгасига айланганди.

Россонерилар хитойлик Ли Юнхун бошқарувидан сўнг америкаликларга йўл олишди. У қарзлар ва умуман молиявий аҳволнинг ёмонлиги туфайли клубни тарк этишга мажбур бўлди. Elliott Management банкротликка яқин бўлган компаниялар билан кўп ишлаган, шунинг учун тажрибали инвесторлар ҳам футбол клуби билан курашишлари керак эди.

Чиндан ҳам 4 йил давомида "қизил-қоралар”да шиддатли юксалиш юз берди. Биринчи навбатда молиявий муаммоларни ҳал қилинди. Шундан сўнг, "Милан" рақобатбардош жамоа туза бошлади. Аввалига "россонери" Чемпионлар лигасига қайтди, кейин эса скудеттони қўлга киритди. Elliott Management клуб билан ажойиб иш қилди ва кейин уни сотишга қарор қилди. Бу янгилик жуда кутилмаган эди, лекин компания раҳбарининг ўғли Гордон Сингер ҳаммасини тушунтириб берди:



"2018 йилда «Милан»ни сотиб олгач, бизга узоқ тарихга эга, аммо жиддий молиявий муаммолар ва ўртача кўрсаткичларга эга бўлган клуб мерос бўлиб қолди. Бизнинг режамиз оддий эди: молиявий барқарорликни тиклаш ва "Милан"ни Европа футболида тегишли жойига қайтариш эди. Ишонаманки, биз иккала мақсадимизга ҳам эришдик”.

Шундан кейин “Милан”ни харид қилиш истагини биринчи бўлиб Баҳрайнинг Investcopr компанияси айтилди. Музокаралар осон кечмади, кейин эса "қизил-қоралар" учун яна бир даъвогар - Американинг RedBird Capital компанияси пайдо бўлди. Elliott Management ватандошларини афзал билди. Натижада, Баҳрайнликлар эса ўйиндан чиқишди.

“Милан”ни уммон ортининг икки компанияси 1,2 миллиард еврога баҳолашди. Янги хўжайинлар аллақачон клубни бошқаришмоқда, гарчи шартнома сентябрь ойида расмийлаштирилади. “Elliott” “RedBird Capital”га “Милан” хариди учун йиллик 7 фоизли устама билан 600 млн. евро кредит беради. Йил охирига қадар бу маблағ 200 млн.гача камайиши лозим.

Миланнинг янги эгаси бир қатор соҳаларга, жумладан, спортга катта сармоя киритади. Унинг активлари 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Компания “Тулуза” клубининг 85 фоиз акцияларига эгалик қилади. Бундан ташқари, у Fenway Sports Group акцияларининг 10 фоизини бошқаради. Бундан ташқари, “Ливерпуль” ва “Бостон Ред Сокс” бейсбол жамоасининг акциядорлари эканлигини англатади. Бир сўз билан айтганда миланликларни 20 йилдан ортиқ вақт давомида спортга сармоя киритиб келаётган Жерри Кардинале бошқаради.




Бошида клуб мухлислари ишни жамоага скудеттони олиб келган бош мураббий Стефано Пиоли таркибига ўзгариш киритишидан хавотирга тушишганди. Чунки улар клуб учун муҳим бўлган шахслар билан янги шартнома имзолашни кечиктириб юборганди. Кейинчалик маълум бўлдики, "Милан"нинг техник директори Паоло Малдини ва спорт директори Рики Массара билан янги шартнома имзоланди. Пиоли ҳам ўз жойида қолди. Бош директор Иван Газидис Пиоли ўрнига Ральф Рангникни олиб келишни режалаштирган, кейинчалик бу фикридан қайтганди.

Кардинале амалдаги раҳбариятга ишонч билдирди. Қолаверса, у “Милан” 50 -70 минг ўринли ўз стадионига муносиб эканини таъкидламоқда. Янги аренани эса Милан провинсиясига қарашли Сесто-Сан Жованни шаҳрида футбол аренасини қурмоқчи. Тадбиркор ҳатто шаҳар ҳокими билан ҳам бу борада музокаралар олиб борган. У “Popolous” архитектура компаниясини стадион қурилишига жалб қилмоқчи. Ушбу компания мутахассислари "Уэмбли", "Тоттенхем" ва "Эмирейтс" стадионларини барпо этган. Европа ва АҚШнинг кўплаб шаҳарларида аҳоли гавжум спорт ареналари қурилган. Шунингдек, “Уимблдон”даги асосий теннис кортлари ҳам унинг ижодига киради.

Кўриниб турибдики, “Милан”нинг келажаги хусусида хавотирга ҳеч қандай ўрин йўқ. Асли италияликлар авлодидан бўлган Кардинале клубни янги чўққиларга олиб чиқиш ниятида. Қўшимчасига, у қадар даромад хажмини кўпайтиришга ҳам интилмоқда. Тушунарлики, бу интилишлар “россонерилар”га ҳам ижобий таъсир этади - янги ҳомийлар, янги стадион.

Иқтисодий муваффақият спортдаги натижаларга бевосита боғлиқ. Шунинг учун RedBird "қизил-қоралар"нинг юксак парвозидан манфаатдор дейиш мумкин. Клубнинг янги соҳибларидан эса, ҳеч бўлмаганда ўтмишдошларидан қолишмайдиган дараэжада иш юритиш талаб қилинади. Чунки клубнинг директорлар кенгашида Elliott Management компаниясининг мутахассислари ҳам фаолиятларини давом эттирмоқда.


Оригинал манба

Самандарбек таржимаси.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика