RU

Последние новости

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

"Милан"да ўйнамаган Милан! Новости

"Милан"да ўйнамаган Милан!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган чехиялик футболчи Милан Барош ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга қарор қилдик.


Милан Барош 1981 йилнинг 28 октябрида Чехияда туғилган. "Слован" жамоаси футболчиси. Чехия терма жамоаси тарихидаги иккинчи рақамли тўпурар.

Скаутлар Барошни Чехия ёшлар терма жамоаси сафидаги ўйинлари орқали яхши танишарди.

Жерар Улье уни "Ливерпул"га таклиф этганида ҳам футболчи ҳали ҳақиқий катта футбол ҳавосидан нафас олмаган, ҳақиқий "жанг"ларда иштирок этмаганди.  Аввалига унинг Англиядаги ишлари юришмайди. Бироқ, 2002/03 мавсум қаҳрамонимиз учун омадли бошланади. Унинг тўп билан муомала қилиш услуби “Ливерпуль” ўйинларининг безагига айланганди.



Милан Барош ҳақида гап кетганида Евро-2004ни эсламаслик нотўғри бўларди. Ҳужумчи ёш бўлишига қарамай, ўша турнирда 5 та гол киритган ҳолда турнир тўпурарига айланади. Терма жамоа сафида ярим финалгача етиб боради.


У шунингдек, 2004/05 йилги мавсумни ҳам ажойиб бошлаганди. Бироқ, мавсум якунига қадар у ўз ўйинини йўқотиб қўйди ва “қизиллар” бош мураббийи Рафаэль Бенитес футболчини “Астон Вилла”га ижарага бериб юборишга қарор қилади.

2007 йилнинг январида у яна ўзининг собиқ бош мураббийи Жерар Улье жамоасига бориб қўшилади. Бу сафар Барош “Лион” сафида пайдо бўлди. Франциядаги фаолият ҳам Милан учун омадли келди дея олмаймиз. Орадан оз вақт ўтиб, Барошни “Феррари”да тезликни оширгани учун тўхтатишади. Майдондаги ишлари шундоқ ҳам юришмаётган футболчининг “Лион”ни тарк этиши ҳақидаги хабар ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ.

2008 йилда у яна Туманли Альбионга йўл олади. Албатта, ижара асосида. Барошнинг навбатдаги жамоаси “Портсмут” эди. У жамоаси билан мамлакат кубогини қўлга киритади.
Лекин, Барош барибир клуб бош мураббийи Реднаппда ёрқин таассурот қолдира олмайди ва “Лион”га қайтиб кетади.

Ёзда эса Туркияга, “Галатасарой” сафига бориб қўшилади. Ниҳоят истамбулликлар сафида у узоқ вақт ушланиб қола олди. 2008 йилдан 2013 йилгача бўлиб ўтган мавсумлар давомида у жамоаси сафида 93 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол киритишга муваффақ бўлди.



2013 йилдан бошлаб эса яна саргузаштлар бошланади. Аввалига “Баник”да ўйнаган футболчи, кейинчалик яна Туркияга, “Антальяспор”га ўтади. Кейинги мавсум яна Чехияда, “Баник” сафида ўтади. 2015 йилда эса “Млада-Болеслав” таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Жорий мавсумни эса “Слован”да ўтказаётган ҳозирча 1 тагина ўйинда майдонга туша олди ҳалос.


Ютуқлари:

"Ливерпуль"

Чемпионлар лигаси ғолиби: 2004/05
Англия лигаси кубоги соҳиби: 2003


"Лион"

Франция чемпиони: 2007/08


"Портсмут"

Англия кубоги соҳиби: 2007/08


"Галатасарой"

Туркия чемпиони: 2011/12
Туркия суперкубоги соҳиби: 2012



Терма жамоа

Ёшлар ўртасида Европа чемпиони: 2002
Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 2004
Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2004 (5 та гол)
Олимпиада-2000 иштирокчиси, ЖЧ-2006 иштирокчиси, Евро-2008 ва Евро-2012 иштирокчиси


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика