“Милан” Сергей Милинкович Савичга қизиқиш билдирмоқда
25 июн 2023 08:58
Новости
“Милан” Сергей Милинкович Савичга қизиқиш билдирмоқда
“Милан” сербиялик “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович Савичга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Лазио Пресс.
Манбанинг хабарига кўра, “россонери” “Ньюкасл”га ўтган ярим ҳимоячи Сандро Тоналини ўрнига Савични олиб келмоқчи. “Милан” раҳбарлари “Лацио”дан Милинкович-Савични сотиб олиш ниятида. Шунингдек, Милан клуби римликларнинг яна бир ярим ҳимоячиси — Данило Каталдини сотиб олиш ниятида.
2022/2023 йилги мавсумда Милинкович Савич “Лацио” сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии