“Милан” раҳбарияти Монтеллани истеъфога чиқармайди
12 сен 2017 01:35
Новости
“Милан” раҳбарияти Монтеллани истеъфога чиқармайди
“Милан” клуби бош мураббийи Винченцо Монтелла “Лацио”дан қабул қилинган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, ўз лавозимида қолади.
Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, клуб бош директори Марко Фассоне Монтелла билан бўлган учрашувда унга жамоа раҳбарияти ишонч билдиришда давом этишини айтган.
Ҳозирда “россонерлар” Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган “Аустрия” клубига қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўришяпти. Бу учрашув 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, “Милан” ортда қолган А Сериянинг 3-туридан сўнг 6 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Монтелла шогирдлари “Ювентус”, “Наполи” ва “Интер”дан 3 очкога ортда қолишяпти.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии