"Милан" ўзига янги стадион қурмоқчи
23 мар 2023 23:31
Новости
"Милан" ўзига янги стадион қурмоқчи
Милан мери Жузеппе Сала "Милан" "Сан-Сиро"дан ташқари янги стадион қурмоқчи эканлигини тасдиқлади.
"Милан" хўжайини Жерри Кардинале аллақачон Сала билан учрашув ўтказган. Янги стадион Сан-Сиро яқинида жойлашган Ла Маура ҳудудида қурилиши кутилмоқда. Эндиликда "россонерилар" икки ҳафта ичида ўз лойиҳасини тақдим этишлари керак.
Дастлаб, "Интер" ва "Милан" Сан-Сиро ҳудудида янги стадион қуришга келишиб олишганди, улар янги аренани "Собор" деб номламоқчи эди. Лойиҳа жамоатчилик билан маслаҳатлашувдан ўтиши керак эди. "Интер" бош директори Алессандро Антонелло феврал ойида "нерадзуррилар" "Милан" билан янги стадион қуришга умид қилишаётганини айтганди, аммо бу "россонерилар"нинг режаларида ҳозирча мавжуд эмас.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии