RU

Последние новости

11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  0 11:11Карикатура: Каземиро "Олд Траффорд"да "Ливерпул"га эшикларни очиб берди  2 10:33Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда "Ливерпул"ни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди  0 09:51Эрик тен Хаг: "Мен сиздек инсонларга ачинаман"  12 09:20Арне Слот 88 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди  2 08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  3 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  3 08:17"Кайсериспор" Отабек Шукуровни трансфер қилишга яқин  5 08:10А Серия. 3-турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  6 07:51Мбаппе ўзини "Реал"да Роналдунинг вориси деб ҳисоблайдими? деган саволга жавоб берди  2 07:24Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 06:45ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис", Мбаппе ЛаЛигадаги биринчи голини урди  1 02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  46 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1

"Милан" очко йўқотди, орадаги фарқ қисқарди — А Серия 11-тур якунлари Новости

"Милан" очко йўқотди, орадаги фарқ қисқарди — А Серия 11-тур якунлари

Теги :  Серия А
Италия чемпионати навбатдаги тур доирасида қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.

"Ювентус" яна ғалаба қозонди

"Барселона" устидан қозонилган ғалаба "Юветнус"га ишонч бағишлади, аммо каттагина кучни ҳам олди. Шу сабабли учрашувнинг 1-бўлимида "грифонлар" дарвозаси олдида деярли вазият юзага келмади. Фақатгина Куадрадо ва Бонуччи иштирокидаги эпизодни ёдга олсак бўлади. Асосий воқеалар танаффусдан сўнг амалга ошди.

Бонуччи олдинроқда турган Маккенига тўпни етказди, ярим ҳимоячи ўз навбатида Дибалани кўрди ва аргентиналик тўпни дарвозабон ҳаракатига қарама-қарши йўналишда йўллади. Бу вазият "грифонлар"ни ҳужумга боришга ундади ва улар ҳисобни тенглаштирди. Асли "Ювентус"га тегишли Лука Пеллегрини жарима майдончасига узатмани амалга оширди, "кекса синьора" тарбияланувчиси бўлган Стефано Стураро тўхтатиб улгурмай тўпни дарвозага йўллади. Бу мавсум "Ювентус" бу каби ҳолатга тушиб қолиши одат тусига кирмоқда, лекин бу сафар Пирло футболчи алмаштиришдаги қарорлари билан ўйин боришига ўзгариш кирита олди ва "кекса синьора" темпни оширди. Кўп ўтмай Куадрадо жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Криштиану эса пенальтини ишончли тарзда амалга оширди. "Женоа" очиқ футбол таклиф қилгандек бўлди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди ва астойдил тер тўкди, бироқ тўп унга ҳа деганда етиб бормасди. Альваро Моратага эса шериклари тўпни етказишни уддалашди, испаниялик футболчи жарима майдончасида зарба бериб улгурмасидан Перин уни йиқитди. Роналду биринчи уринишдагидек зарбани амалга оширди ва якуний ҳисобни ўрнатди. А Сериянинг 2 ўйинида 4та гол.

"Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

"Интер" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгач, "Кальяри"га қарши ўйин алоҳида қизиқиш билан кутилганди. Конте ротацияга мурожаат қилди, ҳаттоки Кристиан Эриксенга ҳам имкон берилди. Айнан даниялик футболчи ўйин стартида гол уриб қўйиши мумкин эди, аммо Лукакунинг зарбасидан кейин қайтга тўпга Эриксен биринчи бўлиб келди, бироқ ҳимоячини пойлади. "Интер" футболчилари анча фаол эди, лекин Краньо ажойиб ҳаракатлари эвазига тўп дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади. У Санчес ва Барелла ижросидаги узоқ масофадан йўлланган зарбалардан кейин ҳам, жарима майдони ичидан Лукаку ижросидаги зарбалардан кейин ҳам тўпни қайтаришни уддаларди. Ханданович бу каби мақтана олмасди, дарвоза соҳасига аниқ борган тўп дарвоза тўридан жой олди. Соттиль зарбаси у қадар қовушмаган бўлсада, посбон жамоасини қутқара олмади. Соттиль кейинги вазиятдаёқ дубль расмийлаштириш мумкин эди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда Конте бир нечта ўзгариш қилди ва "Интер" янада хавфлироқ кўрина бошлади. Краньо ва ҳимоячилар беназир ўйин кўрсатарди. Вазиятлардан бирида тўп бурчак зарбасидан кеийн Бареллага келиб тушди ва "Кальяри" собиқ сардори ҳисобни тенглаштирди. Шу орада Данило Д`Амброзио захирадан ўйинга қўшилди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Барелланинг узатмасидан кейин айнан Данило тўпни дарвозага йўналтирди. Қолган вақт ичида "Кальяри" ўйинни қутқариш учун ҳаракат қилди, аммо бунинг ўрнига ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Краньо бурчак тўпида рақиб жарима майдончасига борганди, вазият Лукакунинг голи билан якунланди. "Интер" зафар қучди, лекин ҳозирча саволлар етарлича.

"Аталанта" "Фиорентина"га имкон қолдирмади

"Аталанта" атрофида тушунарсиз ҳолат юз бермоқда. Гомес захирада қолди, Йосип Иличич эса қайдномада ҳам йўқ эди. Шунда ҳам мезбонлар хавфлироқ бошлашди. Дронговски ишсиз қолиб кетмади. "Фиорентина" эса хавфли равишда ташланди. Влахович тўпни ўзига бўйсунтирди ва ҳимоячиларни ортда қолдириб, зарба берди - тўп устунга тегиб қайтди. Жавоб ҳужумида эса Сапата мўлжалда адашмади, бироқ Дронговски қандайдир мўъжиза билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Афсус "фиалкалар" польшалик посбон гол ўтказиши учун қўлидан келганини қилди. Сапата тўпни жарима майдонига етказди, Гонсенс яқин масофадан тўпни дарвоза бурчагига аниқ йўллади.

Иккинчи бўлим аввалида "Аталанта" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, короновирусдан тузалган Малиновский ажойиб зарба билан ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Фиорентина" таслим бўлиш ниятида эмасди, лекин "бергамасклар" ҳимояси шу кеча анча тартибли ўйин кўрсатди. Беллашувдаги сўнгги голни Толой бош билан зарба орқали йўллади. "Аталанта" 8-поғонада бормоқда, "Фиорентина" эса 17-ўринда... Яқин ўтмишда еврокубоклар учун курашган жамоанинг бундай вазиятга тушиб қолиши ачинарли ҳол.  

"Милан" мағлубиятдан қутилиб қолди

"Россонери" Европа Лигасидан кейин яхшигина чарчоқ билан майдонга тушди. Жамоа нафас ростлаб олиши учун вақт керак, лекин ҳозирча бундай имконият йўқ. "Парма" эса ўйин аввалида жуда фаол ва тетик кўринарди. Жервинью 13-дақиқада ҳимоячиларни чалғитиб, тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Эрнани нишонда адашмади. "Милан" жавоб ҳужумидаёқ гол урди, Кастильехо тўпни дарвозага кириб кетишини таъминлади, аммо испаниялик ўйиндан ташқари ҳолатда эди. "Россонери" ажойиб ўйнасада, тўп уч марта дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Уларнинг иккитасида Чалханоглу зарба берганди.


Иккинчи бўлим бошида Чалаханоглу яна тўсинни пойлади, омад Туркия термаси ярим ҳимоячисидан очиқчасига юз ўгирди. Жавоб ҳужумида "Парма" гол урди. Эрнани ҳаводан Куртичга тўпни етказиб берди, негадир "россонери" ҳимоячилари Куртични ёлғиз қолдиришди. Бу ҳолат "Милан"нинг мағлубиятсиз серияси давом этишини шубҳа остида қолдирди, лекин "Милан" тезда рақиб дарвозасини ишғол этди. Чалханоглу бурчак зарбасидан тўпни Теога аниқ етказди ва "Реал Мадрид" собиқ вакили тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. "Милан" бор кучини ҳужумга, ўйинни қутқариб қолишга ташлади, аммо "Парма" ҳам гол ўтказишни истамасди. Ребичнинг зарбасидан сўнг Сепе тўпни қайтаришга муваффақ бўлди, аммо тўп Теога бориб тушди ҳамда у яқин масофадан нишонда адашмади. Бу учрашувда бироз ғалати туюлсада, дуранг "Милан" учун ғалабага тенг бўлди. Жамоа чиндан характер кўрсатиб, ўйинни қутқариб қола олди.

Шунингдек: "Лацио" "Верона"га ютқазиб қўйди, "Наполи"дан "Сампдория" билан ўйинда иродали ғалаба ва "Удинезе" "Торино"дан кучлироқ.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика