RU

Последние новости

00:00"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  22 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  24 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  6 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  70 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  212 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак" Новости

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак"

"Сўғдиёна" кеча ўз майдонида ОФК кубоги ярим финалида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" жамоасига мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг жиззахликлар дарвозабони Милан Митровичнинг фикрлари билан қизиқдик.

Согдиана

Кубок АФК - финальная стадия . Тур Semi Finals

05/10/2022, 18:00

5
:
3
Завершен ПП

Куала-Лумпур ФА

45'
90'

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" илк бор бундай халқаро мусобақада иштирок этди. Қайсидир маънода биз ўзимиз учун яхшигина тажриба тўпладик, деб ўйлайман. ОФК кубогини юқори натижалар билан бошладик. Бироқ якун ундай бўлгани йўқ. Финалга бир қадам қолганди. Лекин нима ҳам қила олардик? Рақибга омад кулиб боқди. 

- Жамоанинг охирги учрашувларидаги натижалари кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Бу ҳам руҳий томонлама таъсир қилдими?

- Албатта. Суперлигадаги сўнгги 5та учрашувда ғалаба қозона олмадик. 3та фронтад кураш олиб бориш осон эмас. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш барибир жисмоний томондан толиқтиради. Омад етишмаяпти. Футболда муҳими ғалаба қозониш. Жамоамиз қаердадир қўша олди, қаердадир йўқ. 

- Пенальтилар сериясида алмаштирилганингизни қандай қабул қилдингиз? Ўша лаҳзаларда нималар ўтди? "Қизилқум" билан учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланган, бироқ унда рақиб футболчиси хато зарба йўллаганди...

-  Бу мураббий учун бериладиган савол. Мен жавоб бера олмайман. Лекин Улуғбек Бақоевнинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Ширинбой Абдуллаев ҳаракат қилди. Уни бирор нарсада айбламаслик керак. Ҳаттоки пенальтини голга айлантира олмаган Жўрабековни ҳам. Бу футбол, тамом. 

- Малайзия клуби қайси жабҳада "Сўғдиёна"дан устун ўйнади?

- Улар ўйиннинг ҳеч бир қисмида бизни мағлуб эта олишмади. Ўз имкониятларини кутишди ва атайлаб пенальтилар сериясига қадар етиб боришди. Мақсадларига етишди, хуллас. Пенальтилар сериясида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биздан кучсизроқ жамоа омадли бўлиб чиқди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика